Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида йўловчиларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш бош мақсад этиб белгиланган. Энг асосийси, фуқаро талабига мос сифатли транспорт хизмати кўрсатишга бўлган интилишлар қўллаб-қувватланмоқда.

Бунга соҳадаги ислоҳотларга йўл очган бир қан­ча ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қил­моқда. Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг "Автомобиль транспортида йў­ловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фао­­­лиятининг алоҳида турларини амалга оши­ришни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори, Ўз­­бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама­си­нинг "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тар­тиб­га солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва "Ав­томобиль транспортида йўловчиларни ва юк­ларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлар­аро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фао­лиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларини мисол қи­либ келтириш мумкин.

Ислоҳотлар натижасида биргина вилояти­миз­да бугунги кунда 79 та аҳолига пуллик транс­порт хизмати кўрсатувчи уюшма фаолият кўр­сатиб, улардаги таксилар, автобуслар, мик­ро­ав­тобуслар ва юк автомобиллари аҳолининг транспорт хизматига бўлган талабини қон­ди­риш­га хизмат қилмоқда.

Транспорт хизматини ташкил этишда Ўз­бе­кис­тон Автомобиль ва дарё транспорти агент­ли­гининг ҳудудий бўлими, ту­ман ва ша­ҳар ҳоким­ликлари, ИИБ ЙҲХБ, вилоят ра­қобат бош­­­­қар­маси, давлат солиқ хизмати орган­лари ўз­аро ҳамкор­ликда белгиланган тар­тиб­да на­зорат қи­либ боришга масъул идо­ралар ҳисобланади.

Транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналарга ли­цензиялар ваколатли лицензияловчи орган Ўз­бекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томо­нидан берилади. Муайян бир вақтга тўхтатиб ту­рилади ёки суд томонидан берилган лицен­зия муддатидан олдин бекор қилинади.

Транспорт хизмати кўрсатиш сифати, техника хавф­сизлик талабларига мослиги юзасидан те­гишли давлат органлари томонидан монито­ринг ўтказиб борилади.

Бугунги кунда кенг ва равон йўлларимизни тўл­дириб қатнаётган 2 мингдан зиёд замонавий "Матиз", "Нексия", "Ласетти", "Кобалт", "Жентра", "Спарк" каби автомашиналар вилоя­ти­миз аҳолисига сифатли такси хизматини кўр­­сатиб келмоқда. Юртимизда ишлаб чиқа­рилаётган юзлаб замонавий микроавтобус­лар, автобуслардан туман ва шаҳарларда жамоат транспорти сифатида кенг фойдаланилмоқда.

Бунда давлатимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш, ҳар бир транспорт хизмати кўрсатувчи юридик шахслар ва ҳайдовчиларнинг зиммасидаги масъ­улиятли вазифа эканлигини эсдан чиқар­маслигимиз лозим.

А. ҚАМБАРОВ,

вилоят ДСБ ходими.

Кўрилганлар сони: 6436