Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда бунёд­кор­лик, ишлаб чиқариш, саноат каби соҳаларда улкан ютуқлар  қўл­га киритилмоқда. Айниқса, сўнг­ги йилларда На­воий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда барча туман­лар­да янги бу­­нёд бўлган шаҳарчалар, қад кўтарган замонавий бино­лар­нинг кўриниши со­ҳада эришилган ютуқларнинг ҳаё­­тий исботидир.

Бугун чекка туманларга ҳам из­чил ислоҳотлар нафаси етиб бор­­ди. 2010 йилдаёқ қишлоқ жой­ла­рида 17 та массивда намунавий ло­йиҳалар асосида қу­рилган 410 та уйда уй тўй­лари бўлиб ўтган эди.

Ҳозир бундай кўркам уйларнинг қарийб 2500 тасида бахтли оила­лар ис­тиқо­мат қилаяпти.

Вилоятнинг ижтимоий-иқ­тисо­дий, маданий-маъ­на­вий юксали­ши, барча со­ҳа­ларда амалга оши­ри­ла­ёт­ган ислоҳот­ларни ҳаёт­га кенг тат­биқ этиш ва чу­қур­­лаш­ти­риш жа­мия­ти­мизни янгилаш ва хал­қи­миз фаровон­лигини яна­да оши­риш­да муҳим омил бў­ла­ётир. Бар­ча мак­ро­иқ­тисодий кўр­сат­кич­лар бўйича ўсиш таъмин­лан­­­ган­лиги ёки ялпи ҳудудий маҳ­сулот иш­лаб чиқариш ҳамжи ошиб бор­ган­ли­ги­ни ҳам йиллар таҳ­лилида кузатиш мумкин.Ўтган 2014 йилда ноишлаб чи­қа­риш соҳасига кири­тилган ин­вес­ти­циялар ҳажмидан 363725,7 мил­лион сўми уй-жой қурилишида ўз­лаш­ти­рилгани­ям бунёдкорлик ишлари салмоғи ор­тиб бораётга­ни­­дан дарак бе­ради.

Коммунал қурилиш соҳасида 327,9 километр узунликдаги ичим­лик суви, 10,2 километр узунлик­да­ги газ тармоқлари ишга туши­рил­ди. 

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 17,1 фоизга ўсиб, 284754,7 миллион сўмни ташкил этди. Ялпи ҳуду­дий маҳсулотнинг 36,9 фоизи ки­чик бизнес субъектлари то­мо­ни­дан ишлаб чиқарилди. Ўтган йил­да кичик биз­нес субъектлари то­монидан 80297,5 минг АҚШ дол­лари миқ­дорида маҳсулот экспорт қилин­ганини ҳам мамнуният билан айтиб ўтиш жоиз.

Мустақиллик шарофати билан ис­ло­ҳот­лар изчиллиги юрти­миз­даги тўқчилик ва фаровонликка бош мезон бўлиб хизмат қил­моқ­да. Ўтган йилда қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотлари ишлаб чиқаришнинг уму­­мий ҳажмида деҳқончилик маҳ­сулотлари улуши 841859,1 мил­лион сўмга етди. Натижада шаҳар ва туманларда фаолият кўр­са­та­ётган озиқ-овқат бозорлари қиш­­­да ҳам ёздагидек сабзавот ва ме­валарга мўл-кўл бўлди. Ви­лоятда 300 гектар ерда барпо этил­ган 250 дан ортиқ ис­сиқхона­да гекта­ри­­дан ўр­тача 500 тоннадан ортиқ маҳ­сулот олинаётганлиги хал­қи­миз дас­турхонининг ноз-неъ­мат­ларга тўкин­ли­гини таъминлаб кел­моқда.

Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизни 2014 йилда иж­тимоий-иқтисодий ривож­ланти­риш якунлари ва 2015 йилга мўл­жал­ланган иқ­тисодий дас­турнинг энг муҳим устувор йў­налиш­ла­рига бағишланган Вазир­лар Маҳкама­си­нинг маж­ли­сидаги маъруза­си­да, "Биз мамлакатимиз­ни ис­лоҳ этиш ва янгилаш бо­ра­си­даги иш­ларимизни да­вом эт­ти­риш ва яна­да чу­қур­­лаш­­тириш, иқ­­тисо­диёт­ни бар­­қарор ри­­­­вож­лан­­тириш, халқи­миз­­­нинг ҳаёт даража­си ва си­фа­­ти­ни изчил юк­сал­ти­риб бо­риш бў­йича 2015 йил­да ва ун­дан кейинги йил­ларда ўз олди­мизга юксак, айни вақтда аниқ мақ­сад ва ва­зифаларни қўй­моқ­дамиз. Ишон­­чим комилки, улар­нинг бар­часи му­қаддас ва са­хо­ват­ли за­ми­ни­миз­да яшаётган, мил­лати, тили ва динидан қатъи на­зар, ҳар қай­­си инсоннинг ман­фаат­ларига тўла жавоб берадиган, чуқур ҳаё­тий асос­­га, амалга оши­ришнинг реал им­кониятларига эга бўлган  ва­­зи­фа­лардир", дея таъ­кид­лаган эди­­лар.

Дарҳақиқат, ана шундай олий мақ­­сад билан яшаш бахти, она-Ва­тан учун меҳнат қилиш завқи ҳар би­­римизга йўлдош экан, эртамиз умидли, юрт келажаги янада пор­лоқ бўлишига шубҳа йўқ.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 7770