Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг таянч кучига айланди. Уларнинг давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалтиришга хизмат қилмоқда. 
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш нафақат йирик саноат корхоналари, балки кичик бизнес субъектларининг ривожига ҳам жадаллик бахш этаяпти. 
Бугунги кунда шаҳарда барқарор иқтисодий ўсиш ҳажми сезиларли даражада ошишига эришилмоқда. Натижада 2014 йилнинг якуни билан амалдаги нархларда 6 074,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101 фоизга, шундан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 226,4 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 110,5 фоизга, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш 101,7, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 109,6, қурилиш ишлари 123,8, чакана савдо айланмаси 112,6 ва пуллик хизматлар 116,8 фоизга ўсиши кутилаяпти.
Навоий шаҳрини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, 2014 йилда умумий қиймати 35 миллиард сўмлик 62 та лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 1601 та янги иш ўринлари яратилди. Ундан ташқари, қиймати 1 миллиард 950 миллион сўмлик 14 та қишлоқ хўжалиги ҳамда 6 миллиард 567 миллион сўмлик 88 та хизмат кўрсатиш йўналишларида лойиҳалар ишга туширилди ва 377 та иш ўрни барпо этилди.
– Жорий йилда “Navbahor Tekstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чет эл корхонаси ҳамда “Ишонч гилам” масъулияти чекланган жамиятлари янги лойиҳа бўйича фаолият бошлагани кўплаб маҳаллий ёшларнинг бандлигини таъминлади, – дейди шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи Алижон Жумаев. – Юқори қувватли, замонавий технологиялар асосида сифатли маҳсулот ишлаб чиқараётган ҳар икки корхона ҳам нафақат ички бозорда ўз ўрнини топди, балки чет эллик буюртмачиларнинг ҳам эътиборига тушди.
Тадбиркорлик субъектларининг жадал ривожланишида банклардан ажратилаётган кредит маблағларининг ҳам муносиб ўрни бор. Кредитлар ҳажми ҳам жорий йилда 106 фоизгача оширилиб, шунинг эвазига 2000 тага яқин иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Жорий йилда, инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилган қўшимча чора-тадбирлар натижасида кичик тадбиркорлик субъектларининг улушини саноатда – 12, ўзлаштирилган инвестицияларда – 24,1, бандликда – 25,8, савдо айланмасида – 35,9 фоизгача кўпайтириш назарда тутилмоқда. Экспорт прогнозларининг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар кутилган самарани бераяпти. Бу йил шаҳардаги ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан экспорт ҳажми қиймати 20 миллион доллардан ортиқ ёки прогнозга нисбатан 102 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 
Кичик бизнес субъектларининг ривожланиши ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Минглаб янги иш ўринлари яратилгани ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи ортиб, шаҳримизнинг экспорт салоҳияти юксалмоқда.


Маърифат ШАРИПОВА

Кўрилганлар сони: 7015