Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Иқтисодиётни янгиланишларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ишлаб чиқаришда тизимли равишда модернизация жараёнларини амалга ошириш, пировардида юксак самарадорликка эришишни замон талаб этмоқда.

Навоий шаҳрида пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришга ихти­сос­лашган, қарийб 300 кишилик меҳнат жамоасига эга "Baхt-textile" Ўзбекис­тон-Россия-Лихтенштейн қўшма кор­хонаси ҳам улкан модернизация жара­ёнларини амалга ошириб кел­моқда. Йилига 9 минг тонна сифатли ип-кала­ва йигириш қувватига эга қўшма кор­хо­на тижорат банкидан олинган 7,5 миллион АҚШ долларилик кредит маб­лағлари эвазига яқинда Швейцария­нинг "RIETER" ҳамда бошқа қатор ком­панияларнинг замонавий автоматлаш­ти­рилган дастгоҳларини келтириб ўрнатди. Натижада иш унумдорлиги икки баробарга ортди.

— Мамлакатимизда енгил саноат ри­вожи учун кенг имкониятлар яратил­моқда, — дейди қўшма корхона ди­ректори Фурқат Турсунов. — Жумла­дан, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 28 октябрдаги "Ўзпахтасаноат­экспорт" холдинг компанияси фаоли­ятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борадаги му­ҳим дастуриламал бўлмоқда. Энди­ликда сифатли ва олий навли пахта хомашёсини қисқа муддатда ва шарт­нома шартларига асосан харид қилиш қулайликлари кенгайди. Натижада сифатли тола ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортмоқда.

Пахта хомашёсини тараш дастгоҳи­дан тортиб, тайёр калавани пиши­риш­гача бўлган линия тўлиқ модер­низация қилингач, электр энергия сарфи қарийб 30 фоизга камайди. Иш унуми эса кескин ортди. Маҳ­су­лот си­фати ҳам жаҳон стандартла­ри­га тўла  мос келмоқда.ISO:9001 си­фат сер­тификатига эга корхона маҳ­су­лотлари Россия, Польша, Тур­кия ва Хитой син­га­­ри саноати ри­вож­ланган давлат­лар­га экспорт қи­линмоқда. Модерни­зация жараёнла­ри­дан сўнг корхонада тайёр­ланаётган сифатли ип-калавага жаҳон бозо­рида талаб кескин ортиб, маҳсу­лот­нинг 90-95 фои­зи хорижлик хари­дорларга етка­зиб берилаётир.

Фабрика маҳсулотларининг хари­дор­гирлиги нафақат дастгоҳларга, балки ишчи-ходимларнинг малакаси­га ҳам боғлиқ. Шу боис, корхонада мутахас­сислар малакасини ошириш, амалиёт жараёнларида касб-ҳунар коллежи битирувчиларини "Устоз-шогирд" анъ­анаси асосида тарбия­лаш­га алоҳи­да эътибор қаратилади.

— Замонавий дастгоҳларнинг афзал­лиги электр энергияси тежамкорлиги, қўл меҳнатини кам талаб этиши, энг муҳими, жаҳон бозорига мос олий си­фатли маҳсулот ишлаб чиқариши би­лан ажралиб туради, — дейди корхона бош лаборанти Мавжуда Худоёрова. — Биз ёш мутахассислар корхона нуфузини юксалтириш, сифатли маҳ­сулотнинг жаҳон бозоридаги муносиб ўрнини сақлаш мақсадида доимий изланмоқдамиз. Жамоамиз сафини кенгайтираётган ҳунарли ёшларга ҳам зарур билим ва кўникмаларни ўрга­тиб, маҳсулот сифат меъёрини сақ­лаш­га ҳаракат қилаяпмиз.

Қўшма корхонада меҳнат қилаёт­ган­ларнинг асосий қисми коллеж бити­рувчиларидан иборат. Жорий йилда ҳам вилоятдаги касб-ҳунар коллежини тамомлаётган ёшларнинг 87 нафари билан ишга жойлаштириш бўйича шартномалар имзоланган. Энг муҳими, битирувчилар белгиланган миқдорда маош билан таъминланиб, амалиётни аъло даражада тугаллагач, синов муддатисиз фабрика ишчиси сифати­да фаолиятини бошлайди.

— Коллежни тугаллаб, корхонада иш бошлашни мақсад қилганман, — дей­ди Навоий информатика ва электрон саноати касб-ҳунар коллежи бити­рув­чиси Малика Ирисова. — Автоматик тарзда бошқариладиган дастгоҳларда ишлаш менга мушкуллик туғдирма­япти. Эгаллаган билим ва кўник­ма­ларимни ишга солиб, ўз вазифамда қизиқиш билан меҳнат қилмоқдаман. Бу ерда ишчи-ходимлар учун барча шароит яратилган. Уч маҳал иссиқ овқат, келиб-кетиш учун махсус ав­тобуслар ташкил этил­гани, янада аҳамиятли.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6285