Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган ўқув йилида туманда 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Қурилиш-монтаж, жиҳозлаш ишларига жами 1 миллиард 310 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ сарф қилинган бу таълим даргоҳи бугун иқтидорлар улғаяётган масканга айланди. Ўтган йил даргоҳга илк қалдирғочлар сифатида 14 нафар бола қабул қилинган бўлса, жорий ўқув йилидан санъат сирларини ўрганишга истак билдираётган ёшлар сафи кескин ортди.

Замон талабларига тўла мос келадиган бола­лар мусиқа ва санъат мактаби шаҳар жойла­ри­да­гидан асло кам эмас.

— Таълим муассасамиз машғулотлар, тас­вирий санъат ва ҳайкалтарошлик, ор­кестр, хореог­ра­фия ҳамда назарий дарс хоналари, шунингдек, 200 ўринга мўл­жал­ланган концерт залига эга. Мактабимиз фойдаланишга топширилиш ол­дидан 65 185 200 сўмлик 42 турдаги мебель ва жиҳозлар, шунингдек, 330 миллион сўм­лик 41 тур­даги 81 дона мусиқа ас­боб­и билан таъ­­минланган эди, — дейди мак­таб директори Кун­туар Алписбаев.

Тумандаги 25-умумтаълим мактабининг қў­шимча ўқув биносида жойлашган "Бар­камол ав­лод" болалар маркази ҳам ёш­лар­нинг севимли масканига айланган. Бу ерда улар "Ёш журналист ва нотиқ", "Мо­ҳир қўллар", "Ёш мусаввир", "Ком­пьютер сервис хизмати" каби 6 та йўна­лиш­даги тўгаракларда ўз иқтидорларини сай­қал­лаштириб боришмоқда.

— Жорий йилда марказимизга 40 мил­лион сўм­лик жиҳозлар келтирилди. Бу, ал­батта, фарзанд­ла­римизга қаратилаётган юксак эътибор на­му­насидир, — дейди мар­каз директори Салтанат Тоқ­санбаева.

Олис Томди туманида миллатимиз ке­лажаги бўл­ган ёшлар учун яратилган бу каби имко­ният­лар, албатта, уларнинг ко­мил инсонлар бўлиб ул­ғайишида катта аҳа­мият касб этади.

Х. ШОМУРОДОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6471