Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт довруғини ҳеч нарса спортчалик тез тарата олмаслигини бир неча бор таъкидлаган ва ёшларнинг у билан машғул бўлиши учун жойларда таҳсинга лойиқ шароитлар яратган эдилар.

Хатирчида ҳам шинам, қулай ша­роит­ларга эга, замонавий жиҳозлар билан таъ­минланган ўнлаб спорт иншоотлари бунёд этилиб, фарзандларимиз ихтиё­рига топширилган. Бундай ғамхўрликка жа­­вобан туман ёшларининг соҳада эри­шаётган ютуқлари ҳам салмоқли бўл­­моқда.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув­чилари бу борада карвонбошилик қилишаётир. Шу йилнинг 15-17 март кун­лари Тошкентда эркин кураш бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида му­раббий З. Сатторовнинг шогирди Нурбек Аҳмадов 69 килограмм вазнда 3-ўринни эгаллаган эди. Апрель ойида Урганчда ўтган мусобақаларда эса мил­лий кураш устаси Гулчеҳра Бобо­ниё­зова шоҳсупа­нинг энг юқорисига кўта­рилди. Таи­ланд­­да эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпио­на­тида Ихтиёр Нормуродовнинг 63 ки­лог­рамм вазн тоифасида ғолиб бўлгани юрт спортининг кела­жа­ги янада порлоқ эка­нидан далолатдир.

Шахмат бўйича 9-15 ёшли ўсмир ва қиз­лар ўртасида ўтган Ўзбекистон чем­пионатида мураббий И. Ҳайдаровнинг ўқув­чилари зафар қучишди. Жумладан, ўз ёшлари тоифасида Зи­лола Акта­мова, Сетора Сапарова, Меҳ­риддин Юлдошев 1-ўринни, Дилнура Рабби­мова 3-ўринни эгаллаб, Хитой давла­ти­да бў­либ ўтадиган Осиё чемпионатига қат­нашиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди. Ундан С. Сапарова олтин, З. Ак­та­мова эса бронза медали биланқай­тишди.

Мактабимиз тасарруфидаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилга­ни­га беш йил тўлмоқда. Ҳавза 12х25 ўл­чам­­­да, барча қулайликларга эга бўлиб,  алоҳида кийиниш, ювиниш хоналари мав­­жуд. Тиббий ва лаборатория хона­лари ҳам замонавий шароитга эга. Ҳо­зир­да масканда икки нафар мураббий 120 нафардан ортиқ ўқувчиларга таъ­лим бермоқда. Қувонарлиси, уларнинг 30 нафарини қиз болалар ташкил этади.

Жамоа вакиллари маскан ёшларини қа­бул қилган дастлабки йилданоқ на­му­нали натижаларга эриша бошлашди. Жумладан, 2013 йилда вилоят очиқ би­ринчилигида сузиш бўйича Жамшид Ҳа­йитмуродов 3-ўринни эгаллади ва устози Рустам Хайриддиновнинг ишон­чини оқлади. 2014 йил январда Ва­тан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказил­ган вилоят биринчилигида эса мураб­бий­нинг яна бир ўқувчиси — Анвар Са­фаров 2-ўринга кўтарилди. Шунинг­дек, мураббий Муниса Исломованинг шогирди Эъзоза Аҳмедова ҳам соврин­ли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ўша йили март ойида "Умид ни­ҳол­лари" мусобақаларининг саралаш бос­­қичида ҳам А. Сафаров сафдош­лари У. Сайфиддинов, Н. Хамдатов, Н. Раҳ­ма­товлар 3-ўринни эгаллади.

— Бу ерга келаётган болалар қисқа фур­­­сатда масканга меҳр қўйишмоқда, — дейди мураббий Рустам ака. — Ай­ниқса, мусобақалар уларнинг маҳорати­ни оширишда жуда муҳим ўрин ту­та­япти. Улар қанча кўп бўлса, малака ҳам, совринлар ҳам юқорилайверади. Шу са­бабли биз маҳаллий баҳсларга ҳам эъ­тибор қаратмоқдамиз. Уларда қатна­шиш масканда таълим олаётган су­зув­чи спортчиларнинг бир-бири билан жипс­лашишига, дўстлигининг мустаҳ­кам­ланишига пойдевор яратаётир.

Муассаса спортчилари учун, айниқса, 2016 йил ғалабаларга бой бўлди. Ноябрь ойида 2001-2008 йилларда ту­ғилган болалар ўртасидаги вилоят очиқ чемпионатида Зарнигор Ҳошимова 200 метрга сузишда 1-ўрин, брасс усулида 200 метрга сузишда 2-ўрин, Умида Саҳ­дуллаева 200 метрга сузишда 2-ўрин, Иброҳим Ширинбоев 50 метрга су­зиш­да 3-ўрин, Ж. Нуримов 50 метрга су­зишда 3-ўрин, О. Тангрибердиева брасс усулида 200 метрга сузишда 3-ўрин­ни эгалладилар. Республика очиқ кубогида эса З. Нуруллаева 4х50 эс­тафетали су­зишда 2-ўринни банд этди. Шу йил март ойида бўлиб ўтган вилоят би­рин­чилигида И. Хушвақтов 100 метр­га брасс усулида сузишда тенг­сиз­ли­гини ис­ботлади.

Таъкидлаш лозимки, қишлоқ жойла­ри­да инфратузилма, сервис хизмати кўр­сатишнинг яхшиланиши, спорт майдонлари, ижтимоий объектларнинг барпо этилиши, саноатнинг тобора чуқурроқ кириб бориши аҳоли турмуш даражасининг фаровонлашишига, иб­ратли зафарларнинг қўлга киритилиши­га таянч бўлмоқда. Буни хатирчилик спорт­чиларнинг ютуқлари исботлаб турибди.

Ш. ҚУРБОНОВ,

БЎСМ директори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6007