Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 13:30 ларда Навоий шаҳар А.Навоий кўчасида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ж. ўз бошқарувида бўлган “Бережливость” МЧЖга тегишли “ISUZU NQR 71PL” русумли автомашина билан йўлни пиёдалар учун мўлжалланмаган жойдан велосипедда кесиб ўтаётган велосипед хайдовчиси 2006 йилда туғилган Навоий шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи Р.М.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада велосипед ҳайдовчиси Р.М. ҳаёти учун оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲга “ISUZU NQR 71PL” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Жўраев амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-бандига риоя қилмасдан олдиндан пайдо бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарни инобатга олмасдан тезликни оширган ҳолда ҳаракатланганлиги сабаб бўлган.

Шу сабабли ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш пайтида янада эҳтиёт бўлишларини ва тезликни оширмасликларини, пиёдалардан эса ўз мажбуриятларини унутмасликларини сўраб қоламиз!

Кўрилганлар сони: 539