Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қалбларга сурур, завқ бағиш­­лаб энг улуғ ва энг азиз байрамимиз — мустақил­лиги­мизнинг 26-йили ҳам ҳурлик­нинг фараҳбахш насими билан ки­риб келмоқда. Бугун ҳар би­ри­мизнинг чеҳрамизда шод­лик, шукроналик порлаб туриб­ди. Ўтган қисқа вақт ичида эриш­­ган ютуқларимиз, амалга оширган улкан бунёдкорлик ишларимизда истиқлол мўъ­жи­заси акс этиб турибди. Шун­­дай дориламон кунларни бизга бахш этган буюк неъмат­ни қадрлаб, асраб-авайлаб ке­лаётган халқимиз бугун бай­рам­ни зўр шодиёналик билан нишонламоқда.

30 август куни кўча ва хиё­бон­ларни тўлдирган навоий­лик­лар шаҳардаги Амфитеатр биноси томон ошиқдилар. Хал­қимиз­нинг энг буюк ва суюкли кун­лари нишонланадиган бай­ра­мона безатилган муҳташам мас­кан шу куни шодлигу қу­вонч, ўйин-кулгилар билан тўл­ди.

Давлатимиз мадҳияси янг­раганда ўзбекона эҳтиром ила қўл­ларини кўксига қўйган ёшу кекса унга жўр бўлди. Жилов­лаб турилган қувончу шодлик­лар бинони ларзага келтирди.

Вилоят ҳокими, Олий Маж­­лис Сенати аъзоси К. Тур­су­нов тантанали маросимни очар экан, ҳамюртларимизни қут­луғ айём билан қизғин табрик­ла­ди, халқимиз томонидан амал­га оширилган ишларни фахр би­лан таъкидлаб ўтди.

Ўтган йиллар давомида ви­лоят маркази, туман ва шаҳар­ла­римиз, қишлоқларимиз қиё­фа­сини ўзгартириб юборган ижтимоий, маданий ва маъ­рифий объектлар, ишлаб чи­қариш корхоналари бугун ўзга­ча кўрк бағишлаб турибди. Ма­ҳал­ла, хонадон, кўча ва хиёбон­лардаги ободлик, орасталик дилларга завқ бағишлайди.

Сўнгги йилларда шаҳримиз­да қад ростлаган, фарзанд­ларимизнинг севимли маска­нига айланган "Ёшлар марка­зи", "Китоб дунёси", "Китоб ола­­ми" биноси, жаҳон андоза­ла­рига мос, миллийликни ўзи­да му­жас­сам этган ижтимоий объектлар, замонавий кўп қа­ват­ли тураржой бинолари, чек­ка ҳудудларда қу­рилаётган ар­зон ва кўркам уйлар истиқло­лимизнинг ҳақиқий мўъ­жиза­сидир.

Байрам тантаналарига ви­лоя­тимиз ва пойтахтдан таш­риф буюрган санъаткорлар яна­­­да завқ олиб кирдилар. Янг­раган куй-қўшиқлар ҳаяжону шодликларини ичига сиғди­рол­маган ҳамюртларимизни дав­рага чорлади.

Байрам шарафига отилган мушакларнинг турфа ранглари юлдузлар мисол самога со­чил­ганда атроф яна бир бор се­винчлардан ларзага келди.

 И. ХОЛБОЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6307