Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бундан кейин эркин иқтисодий зоналарни кўпайтириш, мавжудларини эса янада ривожлантириш, чет эл инвестициясини жалб этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Маърузада "Навоий" эркин иқтисодий зонаси юзасидан ҳам фикрлар билдирилиб, уни янада ривожлантириш­нинг устувор вазифаларини белгилаб берганди.

Бугунги кунда 364 гектар иш­лаб чиқариш ҳудудига эга бўлган эркин иқтисодий зо­на­да қарийб 18 та корхона фао­лият кўрсат­моқ­да. Ҳозир­гача 123,7 мил­лион АҚШ дол­лари миқдори­даги 23 та ло­йиҳа ўз­лашти­рил­ди. Яқин келажак­да яна 26 та лойиҳа ўзлашти­ри­ли­ши режалашти­рил­моқ­да.

23 январь куни "Навоий" эркин иқтисодий зо­на­да бў­либ ўтган тақ­димот мароси­ми­да Ўзбекис­тон Республика­си Миллий банки вакилла­ри ҳамда тадбиркорлар иш­ти­рок этди. Дастлаб улар ЭИЗ ҳу­дудида жойлашган корхо­на­лар то­мо­нидан ишлаб чиқа­рилаётган маҳсулотлар кўр­газмасини томоша қилди­лар. Маросим­да иқтисодий ҳудудда фао­лият бошлаш ва инвестиция киритиш истаги­даги тад­бир­­корлар бу ерда яратилган шароитлар, имко­ниятлар ҳамда имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот­ларга эга бўлишди.

Шунингдек, улар ҳудудда фаолият кўрсатаётган шуъба ва қўшма корхоналар ҳамда "Яго­на дарча"нинг молия, божхона, солиқ, ло­гис­тика, виза хизмат турлари билан танишдилар. 

Исроил ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6147