Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимиздаги тадбиркорлик субъектлари томонидан бугунги кунда паррандачилик соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, айни пайтда соҳани янада юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

"Кармана голден эггс" МЧЖ бугунги кунда 3,2 миллиард сўмлик банк кредити олиб, Туркия давлатидан йилига 720 минг бош жўжа парва­ришлаш имкониятини берувчи технология келтириш ҳаракатида.

— Корхонамиз майдони 15 гектарни ташкил қилади, — дейди биз билан суҳбатда МЧЖ раҳбари А. Сувонов. — Яна 5 миллиард сўмлик кредит эвазига тухум йўналишидаги товуқлар­ни боқиш технологиясини келтиришни ҳам режа­лаштирганмиз. Натижада 220 минг бош товуқ боқишни ҳам йўлга қўямиз. Лойиҳала­римиз тўлиқ амалга оширилса, йил якунига қа­дар 100 нафар ёшлар тўлиқ иш билан таъмин­ланади.

Шуни айтиш керакки, тадбиркорларимиз то­монидан олиб борилаётган истиқболли лойи­ҳа­ларнинг тўла амалга оширилиши бугунги кун­нинг муҳим талабларидан саналади. Банклар­нинг кўмаги бу борадаги ишларга янада жадал­лик касб этаётганлигини ҳам алоҳида таъкид­лаш лозим.  

О. ШУКУРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6100