Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

18-22 апрель кунлари Навоий шаҳридаги "Санъат галереяси"да мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда "Соғлом она ва бола йили"га бағишланган анъанавий "Тасвирий ва амалий санъат фестивали-2016" бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган фестивалда юзлаб йигит-қизлар иқтидор ва қобилиятларини намойиш этишди.

Фестивалнинг дастлабки куни таниқли санъат ар­боби, ҳай­кал­­тарош Ахмат Шай­мура­тов таваллудининг 80, ижо­дий фао­­лиятининг эса 60 йил­­ли­ги муносабати билан "Ум­рим мазмуни" шах­сий кўр­газ­маси очилди. Унда та­ниқли ҳайкалтарош­нинг тур­ли йил­ларда қалб қўри би­лан яра­тилган ҳай­кал­та­рош­лик на­му­налари ўрин олди. А. Шай­му­ратов­нинг ижодий асар­ла­ри­ни ку­затаркансиз, уларда мил­лий мента­ли­те­ти­миз, қад­­­рият­ла­римиз акс эт­гани кўринади. Ҳай­кал­та­рош фао­лиятида буюк бобо­калони­миз Алишер Навоий образи­ни яратиш му­ҳим ўрин тут­ган. А. Шай­му­­ратов томони­дан шу давр­га қадар Алишер Навоий­нинг 20 дан кўпроқ портрет­лари ясал­ган. Ай­ниқ­са, 1998 йил мар­мардан ишланган аллома ҳай­­­кали А. Шайму­ра­­­тов истеъ­до­дининг яққол на­­му­на­си бўла олган.

— Санъат — тарбия бур­ча­ги саналади, — дейди биз би­­­лан суҳбатда моҳир ҳай­кал­­­тарош. — Унда қалб, онг, ақл ҳаммаси уйғунликда ижод­­­­­­корни фақат яхшилик­ка бошлайди.Ҳайкал­та­рош­ликда тош билан ишлаш ма­­ҳо­ратни чархлайди. Та­сав­­вур қилинг, оддий тош­дан, ав­вал қош, кейин кўз, ке­­­­йин юз ярала бошлайди. Бу­­нинг машаққати қанча кўп бўлма­син, завқи ундан ҳам зиёда бўлади. Ёш ҳайкал­та­рош­ларга ўз устида мун­тазам иш­лашни, қийинчи­лик­лар­дан чекинмасликни, тош би­лан кўпроқ "сир­ла­шиш"ни мас­лаҳат берган бў­лардим.       

Фестивалнинг кейинги кун­­­лари ёш истеъдод эга­ла­рининг рассомчилик, ди­зайнерлик, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати на­му­на­лари йиғилганлар эъти­бо­рига ҳавола қилинди. Кар­ма­на туманидаги 2-сонли бо­лалар мусиқа ва санъат мак­таби ўқи­тувчиси Жамол Қи­личев ижодига мансуб "Рас­сом қиз", "Хаёл", "Чў­пон" асар­­лари томошабин­лар­­­га манзур бўлди.

— Акам Фарҳод Тилавов ҳам ҳайкалтарош, — дейди суҳ­батдошимиз Ж. Қи­ли­чев. — Бу санъат турига меҳр қў­йишимда акамнинг ҳис­саси катта. Устозим Мар­­тин Ар­таньяндан ҳай­кал­та­рош­лик сир-синоат­ларини ўр­ганиб келяпман. Кела­жак­да шахсий кўргаз­мам­ни очиш ниятим бор.                                            

НДПИ педагогика факуль­тети, тасвирий санъат ва му­ҳандислик графикаси таъ­­лими йўналишида 201 на­фар талаба таҳсил олади. Фес­ти­валда уларнинг ижо­дий иш­лари ҳам йиғилган­лар­­да кат­та таассурот қол­дир­ди. Жум­ладан, ўқитувчи­лар Муҳам­мад­жон Нурматов ва Лола Муродованинг шо­гирдлари, Никия Қурбонова, Нилуфар Дусанова, Феран­гиз Саъдул­лаева, Ҳуснора Бахтиёрова, Лайло Раҳма­това, Раъно Қув­ватова­лар­нинг мойбўёқда акс эттир­ган табиат ман­за­ра­­лари, на­тюр­морт, Ватани­миз гўзал­лиги ифодаланган чизги­лари эъ­тироф этилди. Та­ла­ба Са­до­қат Сиддиқова­нинг графика услубидаги "Си­татика", "Си­тализация", "Композиция" асар­лари му­­раккаб ва тил­сим­ли жи­ҳа­ти билан санъат мух­лис­ла­ри эъ­тиборини тортди.

— Графика услубида иш­лаш осон эмас, — дейди унинг устози НДПИ ўқитув­чи­си Л. Муродова. — Садо­қат факультетимизнинг ис­теъ­­додли, тиришқоқ, изла­нув­­чан талабаларидан. Кўп тан­­ловларда муваффақият­ли иштирок этган. Унда хаё­лот кучли. Ва бу унинг асар­ла­рида акс этган. Келгу­сида Садоқатдан умидимиз катта.                              

Яна бир талаба Дил­фуза Ту­робова дизайнерлик на­муналарида миллийлик би­лан замонавийликни уй­ғун­лаштирган. Унинг жинси ма­то ва адрас билан ҳамо­ҳанг­лигида яратган либос­лари кўр­­­кам ва қулайлиги би­лан диққатга сазовор бўлди.

— 2012 йилдан буён ба­диий гимнастикачи қиза­лоқ­лар учун либослар яра­тиб ке­ляп­ман, — дейди биз би­лан суҳбатда Д. Туробова. — Уларни тикишда ранглар мос­­лиги, ёрқинлик, безак­лар­­га алоҳида эътибор қа­ратаман. БЎСМлардан бу­юрт­ма асосида ишимни да­вом эттиряпман. Келажакда бу лисобларга ҳам атлас, ад­рас киритиб тайёрлашни ре­­­­­жалаштиряпман.

Фестиваль давомида Ну­ротада жойлашган Навоий их­тисослаштирилган санъат мактаб-интернати, Навоий маданият ва санъат коллежи ўқувчиларининг ранг-тас­вир, миниатюра, кулолчилик кўр­газмалари ва маҳорат дарс­лари ўтказилди. Мак­таб ўқув­­­­чи­ларининг "Ўзбе­кис­­тон болалар нигоҳида" мав­зу­си­даги ижодий асар­лари на­мо­йишида ёш ав­лод­нинг она юртга бўлган му­­ҳаббати, меҳри ифода­лан­­ди. Фести­валь якунида фаол иштирок­чи ёшлар дип­­лом ва эсдалик сов­ға­лари билан тақдирлан­ди. Бир сўз билан айтганда, "Тас­вирий ва амалий санъ­ат фестивали" истеъ­дод­нинг рангин дунёси билан сўн­мас таассуротларга бой бўлди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6439