Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Санъат — сеҳрли олам. Унга ошно тутинганлар қалби илоҳий нурга йўғрилган бўлади. Санъатнинг қай тури бўлмасин, рақсми ё куй-наво, у шак шубҳасиз юракларга етиб боради. Муҳими, у қалбдан жаранг сочмоғи лозим.

Вилоятимизнинг иқтидорли ёшларидан бири Гуласал Қўзи­е­­ванинг дуторда ижро этган "Қўштор", "Дутор лазгиси" куй­ларини тингларканмиз, дилбар бу қизнинг маҳорати, қобилия­тини кўриб ҳавасимиз келди. Чолғунинг икки торидан тарала­ётган навонинг мафтункор ово­зи, оҳанг жозибаси барчамизни сеҳрлаб қўйганди гўё. Г. Қў­зие­ва асли қизилтепалик. Она­си Шамсия опа Обидова физика фани ўқитувчиси бўлса-да, санъ­атни жону дилидан се­ва­диган аёл. Шу боис, қизидаги мусиқага бўлган ўзгача қизи­қиш­­ни сезиб, уни туманда­ги 3-сон­ли болалар мусиқа ва санъат мак­табининг анъанавий чолғу­чи­лик тўгараги­га олиб борди. Гул­асал бу ер­да илк устози Зарина Тош­пўла­то­вадан дутор чалиш сир-асрор­ларини ўрган­ди. У ту­ман­даги 5-умумтаълим макта­би­ни аъло баҳоларда ту­гат­гач, Бухоро санъат коллежида ўқиш­ни давом эттирди. Устози Фе­руза Сапа­евадан билмаган­ла­рини  астой­дил ўрга­ниш­га ҳара­кат қилди. 2013 йил иқти­дор­ли ёшларнинг "Ке­ла­жак овози" республика танло­ви Бу­хоро ви­лоят бос­қичида 1-ўринни қўлга киритди. Г.Қўзие­ва жорий йил 3-9 июнь кунлари Тошкент шаҳ­рида бў­либ ўтган маданият ва санъат коллежлари­нинг мусиқа йўна­ли­шида таълим олаётган ўқувчи­лари ўртасида­ги ёш иж­рочилар республика танловида қатна­шиб, 1-ўринни эгаллади. Бу билан у Ўзбекистон давлат кон­сер­ваториясига муд­датидан олдин имтиҳонсиз қа­бул қили­ниб, талаба, деган ном­га сазо­вор бўлди. 

— Юртимизда ёш авлоднинг истеъдодини намоён этиши учун кўплаб имкониятлар яра­тилган, — дейди унинг онаси Ш. Обидова. — Қизим иқтидор­ли йигит-қизлар сафида дадил бораётганидан фахрланаман. Тинчлик замонида илҳомга, завққа тўлиб ижод қилиш мум­кин. Ниятим, ёшлар юртимиз­даги ободлик, фаровонликка шукрона айтиб, шу юрт кела­жа­ги учун меҳнат қилишдан, ижод­корликдан тўхтамасинлар.

Яқинда Гуласалнинг ҳаётида яна бир қувончли воқеа юз бер­ди. У "Ниҳол" номидаги давлат му­кофотининг республика бос­қи­чида қатнашиб, мусиқа ижро­чи­лиги йўналишининг иккала тури­дан ҳам муваффақиятли ўтди.

— Танловда "Попури" ҳамда Хоразм халқ достончилиги йў­ли­даги "Илғор" куйлари билан иштирок этдим, — дейди биз билан суҳбатда Г. Қўзиева. — Саҳнада, тажрибали устоз санъаткорлар олдида куй ижро этиш аввалида ҳаяжон жуда куч­ли бўлди. Машҳур санъаткорлар Турғун Алиматов, Фахриддин Солиев, Абдуҳаким Ҳамидов, Шуҳрат Раззоқовлар ижросида­ги куйларни кўпроқ тинглайман. 30 га яқин куйни ўрганганман. Улар орасидан "Илғор", "Қўштор 1", "Қўштор 2" куйлари шўх оҳанг­дорлиги билан менга жуда ёқа­ди. Айни кунларда "Чоргоҳ", "Баёт" куйларини ўрганишга ҳа­ра­кат қиляпман. Орзуим кела­жак­да таниқли санъаткор бўлиш, ўзбек анъанавий куйларининг жаҳон саҳналарида янграшига ҳисса қўшишдир.  

Г. Қўзиева мусиқа ижрочили­ги­дан ташқари шеъриятга ҳам қизиқади. 2013 йилда унинг "Умр баҳори" ҳамда "Ду­тор мадҳи" номли шеър ва ҳи­коялар тўплами нашрдан чиқди.

Юртимиздаги минглаб қоби­лиятли ёшлар сафида Гуласал Қўзиеванинг борлиги вилояти­мизнинг фахри, десак хато бўл­майди. Ишонамизки, иқтидорли бу қиз келажакда дунё саҳнасида туриб, ўз истеъдоди билан мам­лакатимиз ифтихорига айлана олади.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6825