Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида эришилаётган ютуқларимизни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, албатта, электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундалик ҳаётимизда эса бу беминнат "хизматчи"нинг ўрни беқиёс. Ана шундай бебаҳо неъматни ишлаб чиқаришда минглаб фидойи инсонлар кунларни тунларга улаб, меҳнат қилишмоқда.

Юртимиз саноатида вилояти­миз­даги электр энергия ишлаб чи­қа­рув­чи, экс­плуа­тация қиладиган, бел­гиланган ман­зил­ларга узлуксиз етказиб берувчи кор­­хо­налар ҳам етакчи кучга айланган.  

"Навоий ҲЭТК" АЖ томонидан ҳам ис­теъ­­молчилар учун электр энер­гия таъ­ми­но­тини яхшилаш бў­йича аниқ режа асо­сида иш олиб бо­­рилмоқда.

2016 йил 11 ой давомида ви­лоя­тимиз бў­йича 9587 та улгуржи ва 146 072 та аҳо­ли истеъмол­чи­сига 5 797 451,160 минг кВт соат ёки 1 011 838,0 мил­­лион сўм­лик электр энергияси ет­ка­зиб бе­рилди. 

Намунавий лойиҳа­лар асосида 24 та мас­­сивда 800 та янги қу­ри­ла­ёт­ган уй-жой­лар таш­қи электр таъ­­ми­ноти бў­йи­ча 19,45 ки­лометр 0,4-10 кВли ҳаво электр уза­тиш тармоғи ва 13 комп­лект 0,4-6/10 кВли транс­фор­матор ним­стан­ция­лари қу­рилди ва 1 миллиард 712 мил­­­лион сўм маб­­лағ ўзлашти­рилиб, 4750 та аҳо­ли хо­надони электр энергия билан таъмин­ланди.       

2015-2019 йил­ларда 0,4-35 кВли паст куч­ла­нишли электр хў­жа­­­лик­ларини мо­дернизация ва ре­конс­трукция қилиш дастури дои­расида 20,11 ки­ло­метр 0,4-10 кВли ҳаво электр уза­тиш тармоғи ва 7 комплект 0,4/6-10 кВли транс­фор­матор қу­ри­­либ, 5430,1 миллион сўм маблағ ўз­лаш­тирилди.

"Самар­қанд-Бу­хо­ро" тезюрар поезди те­мир йўли электр энер­­гия таъ­миноти учун Қизилтепа ту­ма­нидаги 38 разъезддаги таянч ПС учун 4,0 ки­лометр 110 кВли ЎЭУТ қурилди. Са­­мар­қанд-Бухоро темир йўли билан ке­си­шувчи 6 та 110 кВли ҳаво электр уза­тиш тар­­моғи га­барит бериши учун 1,1 ки­ло­метр ҳаво электр узатиш тармоқ­лари қай­­­­­­та қурилди.

Куз ва қиш даврида истеъ­мол­чиларни уз­­луксиз электр энергия билан таъ­мин­лаш мақ­садида юқо­ри ва паст кучла­ниш­ли 1274,21 кило­метр 0,4-110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари ва 314 та транс­форматор пункти му­кам­мал таъ­мир­ланди. Жами 2016 йил­да таъмирлаш иш­ларига 1030,62 миллион сўм маблағ сарф­ланди ва 145 та ма­ҳал­лада 33500 та аҳо­ли истеъмол­чиларининг электр энер­гия таъминоти ях­шиланди. Ну­рота, Ха­тир­чи, Қизил­тепа, Кар­мана, Нав­баҳор ту­манларидаги мавжуд 14 та транс­фор­матор пунк­ти юқори қув­ват­­ли­сига ал­маш­ти­рилди.           

Бундан ташқари, тизимда қувват тан­қис­лиги вақтларида автоматик қурил­ма­лар­нинг ишлаб кетишини олдини олиш ҳамда электр қурил­маларни ҳа­ло­катли ҳолат­лар­­­дан сақлаб қолиш мақ­садида, йирик са­­ноат истеъмол­чилари шаҳар ва туман ҳо­­кимликлари билан кели­шил­ган ҳолда чек­лаш гра­фиклари тузилган.

Хатирчи туман истеъмол­чи­ла­рини электр энергия таъмино­тини яхшилаш мақ­­садида 110/35/10 кВли "Кўксарой" ва "Ха­тирчи" ним­станциялари оралиғи­да 23,14 ки­лометр 110 кВли ҲЭУТ қу­рилди ҳам­да 110 кВли ОРУга 2 комп­лект 110 кВли замонавий электргазли ўчиргич ўр­на­тилди ва 5100,0 миллион сўм маблағ ўз­лашти­рилди. Навбаҳор туманида жой­лаш­ган 110/35/10 кВли "Янги­қўрғон" нимстан­ция­­сидаги 10 кВли КРУН тақсимлаш қу­рил­маси за­­монавий вакуум ўчир­гич­ли КРУН­­га ал­маштириш иш­лари ба­жарилди. Ҳо­­зир­ги кунда опе­ратив бош­қа­рув бино­сини қайта қуриш иш­лари якунланиш ара­фасида. Қизилтепа тумани­даги 220/110/10 кВли "На­вои на­­сос­ная" ним­стан­­ция­си­­дан 110/35/10 кВли "Зар­метан" ним­стан­­ция­си­гача 30 км. 110 кВли ҳаво электр уза­тиш тармоқ­лари­ни қу­риш иш­ларини ба­­жа­риш бўйича лойиҳа-смета ҳуж­жат­лари тайёр­лан­ди. Навоий шаҳ­ри "На­­воий­азот" АЖ ва "ГМЗ-1" кор­хо­на­­лари ора­ли­ғи­да жой­­лашган кичик саноат зонасида фао­лият кўр­са­та­ёт­ган 39 та тад­бир­корлик субъ­ек­тини электр энер­­гия би­лан таъ­­­минлаш мақ­садида 2 комп­лект 630/6 кВли транс­­­фор­матор ним­станцияси ва 4,7 ки­ло­метр 0,4 — 6  кВли ҳаво электр уза­тиш тар­моқ­лари қурилди. 

Аҳолини электр таъ­минотига бўл­ган эҳ­тиёжини уз­луксиз таъ­мин­лаш мақ­са­дида 2015-2019 йил­ларда муҳандис­лик-ком­муни­кация ва йўл-транспорт инфра­ту­зил­ма­сини ри­вожлантириш ва мо­дер­низация қилиш Дастури доира­сида 2016 йилда 37,8 ки­лометр электр тар­моқлари ва 23 та транс­фор­матор нимстанция­си­ни ян­­гидан қу­риш ҳамда 3 километр электр тар­моқ­лари ре­конс­трук­ция қилиш бел­ги­ланган бўлиб, мазкур лойиҳани амал­га оширишда Халқаро Ис­лом тарақ­қиёт банки маб­лағларининг жалб эти­лиши режалаш­ти­рилган бў­либ, бугунги кунда 41 кило­метр электр тар­моқ­лари ва 23 та транс­­форматор ним­стан­цияси қу­рилди ҳамда 3 километр электр тармоқ­лари ре­конс­трук­ция қи­линди.

Трансформаторларга қўшимча ёғ қуйиш учун "Навоийнефтбаза" УК билан 55 тонна маҳсулотга шарт­­нома тузилди. Мавсум да­во­мида аҳо­ли ва ижтимоий соҳа ис­теъ­мол­чиларини узлуксиз электр энер­гияси би­лан таъминлаб бо­риш учун энергетика тизими юк­ла­масини мак­симум соатларда па­сайтириш тад­бирлари ишлаб чиқилди ва белгилан­ган тартибда тас­диқ­ланди. Бун­д­ан таш­қари, электр узатиш тар­моқ­ларига ха­ла­қит бериб турган дарахт шох­лари ке­силиб, носоз изоляторлар ал­маш­ти­рил­моқда ва таянч оралиғидаги бў­ша­шиб қол­ган симлар тортилиб, уламалар бар­тараф этилди. 2017-2021 йилларда ви­лоят бўйича жами 261,1 мил­лиард сўм маблағ ўз­лаш­тирилиши ҳисобига 454,2 километр 0,4-10 кВли тармоқни ре­конс­трук­ция қилиш, 395,7 километр 0,4-10 кВли тармоқни мо­дернизация қилиш, 188 та 0,4/6-10 кВли ТП қу­риш ре­жа­лаш­тирилган.

Тизимдаги ислоҳотлар изчил­ли­гини таъ­­­минлаш, хизмат кўрсатиш ма­дания­ти­ни яхшилайди, тармоқ­лардаги энер­гия йў­қотишларни камайтириб, ҳисобга олиш са­ма­радорлигини оширади.

Қалбларга зиё, хонадонларга нур та­ратиш, турмушимиз фаровон­лигини оши­­риш, юртимиз тарақ­қиё­тини таъ­минлашга катта ҳисса қўшиб келаётган нурчилари­миз­ни касб байрамлари би­лан табрик­лайман.

С. ҲОЖИЕВ,

"Навоий ҲЭТК" АЖ раиси.

Кўрилганлар сони: 6517