Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Биз учун асосий вазифа — ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур. Ана шундай янгича қараш ва ҳаракатлар бутун фаолиятимизнинг негизини ташкил этиши шарт", дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида.

Маърузадан келиб чиқиб, белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси Навоий кон-металлургия комбинати тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарида ўз исботини топмоқда. Барча бўлинма­ларда замонавий техно­логия­ларни жорий этиш, модер­ни­зациялаш, инновацион ло­йиҳаларни қўллашга етарли аҳамият берилаяпти. Улкан корхонада олтин ва уран син­гари асосий маҳсулотлардан ташқари, фосфорит, сульфат кислотаси, полиэтилен ва поливинилхлорид қувурлар, эмульцияли моддалар иш­лаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, юк кўтариш қув­вати юқори бўлган қудратли транспорт воситаларига хиз­мат кўрсатиш, замонавий станоклар, қурилиш металл конструкциялари, пайванд­лов­чи электродлар, озиқ-ов­қат, устки трикотаж ва халқ истеъ­моли моллари ишлаб чиқа­риш ҳам йирик корхона­нинг фаолият турларига ай­ланди. Бир сўз билан айтган­да, НКМКнинг инновацион сиёса­ти ишлаб чи­қариш ба­за­сини янада мустаҳкамлаш, техник қайта жиҳозлаш ва илғор ил­мий иш­ларни амал­­да татбиқ этишга йўналти­рил­ган.

Шимолий кон бошқармаси­га қа­рашли 3-гидрометал­лур­гия заводида ана шундай изла­ниш­лар самаралари на­моён бўл­моқ­­да. Корхонани зарур миқ­дор­да руда билан таъмин­лаш­ни кўзлаб, техно­ло­гик жараён­лар такомил­лаш­ти­рилаётган­лиги туфай­ли тоғ жинсларини қай­­­та ишлаш ва маҳсулот иш­лаб чи­қа­риш ҳажми йил сайин ошиб бораяпти. 2015 йилда ру­дани қайта ишлаш, асбоб-ус­куналардан фойдаланиш коэф­фициенти, тайёр маҳсу­лот ҳо­сил қилиш бўйича 2014 йилги кўрсаткичларга нисба­тан ўсиш суръати таъмин­ланди.

Жамоанинг энг ёш ва за­мо­на­­­вий бўлинмаси ҳисобланган биооксидлаш цехи қурилиши "Кўк­патас" ва "Довгизтов" кон­ларининг олтин сульфидли ру­да­сини қайта ишлаш лойиҳа­си­ни амалга ошириш доира­си­да 2005 йилда бошланиб, 2008 йилда биринчи навбати ишга ту­ширилганди. Кейинги уч йил­да "BIOX" технологияси асо­си­да ишлайдиган ва унумдор­ли­ги жиҳатидан дунёда йирик маз­­­­­­кур цехнинг иккинчи нав­ба­ти фойдаланишга топши­рил­­ди. Айни пайтда бу ерда бо­­йи­тиш мураккаб бўлган хомашё­ни қайта ишлашда энг сўнг­­­ги илмий-техник ютуқлар, ресурс­ларни тежаш имконини бера­ди­­ган замонавий техноло­гия­лар қўлланилмоқда. Ўтган йили "BIOX" мажмуасида унум­дор­лик ва маҳсулотни кейинги жа­раёнга узатиш юзасидан бел­гиланган режалар ортиғи би­лан уддаланди. Ишда яхши, қу­вонч­ли натижага эришиш учун меҳ­нат интизомига қатъий риоя этиш, оддий ишчидан тор­тиб, муҳандис-техник ходим­гача ўз устида ишлаши, кас­би­га масъ­улият ва фидойилик би­­лан ён­да­шиши талаб этила­ди.

Дарвоқе, 140 нафар ишчи-хиз­матчилар, муҳандис-техник хо­димлар ягона оиладек бирлаш­ган жамоада ўзаро аҳиллик ютуқ­ларга замин яратаяпти. Таж­ри­бали фахрийлар ҳамда ёшлар иш­лаб чиқаришнинг ўза­гини ташкил қиладиган цехда устоз-шо­гирд анъанаси наму­на­ли йўл­га қўйилган. Биоок­сид­лаш участ­­каси бошлиғи Мат­ёқуб Рў­зиев, аппаратчи Ўктам Икромов, цех бошлиғи ўринбосари Бобур Эшпўлатов, механик Фарҳод Мамаюсупов, энергетик Қаҳ­ра­мон Тилавов, чилангар-таъ­мир­ловчи Мақсуд Суннатов, ювиш ва нейтраллаш участкаси ап­па­ратчиси Нур­пейс Кураков, на­зорат-ўлчов асбоблари ва ав­томатика чи­лангари Сухроб Юл­дашев каби ишлаб чиқариш жон­куяр­ларининг номлари дои­мо фахр билан тилга олинади. Бундай ил­ғорлар меҳнат қилаёт­ган цех­да муваффақиятлар янада кў­па­йишига шубҳа йўқ.

 

Низомиддин САДРИДДИНОВ,

Исроил ХОЛБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 1201