Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 27 февраль куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­ти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комис­сияси раиси У. Мавлянов очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлади.

Номзоднинг дастурида мамлакатимиз куч-қудрати, тинчлиги ва осойишталигини янада мус­таҳкамлаш, хал­­қимиз фаровонлигини ҳар томонла­ма юксалтириш­га қаратилган кенг кўлам­ли иқти­содий ва ижтимоий-сиёсий исло­ҳот­ларни изчил давом эттиришга ало­ҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистоннинг дунё­даги тараққий топган давлат­лар қаторидан ўрин олишида муҳим омиллардан бири бўлган хусусий мулкчиликни янада ривож­лантириш, тадбиркор ва ишбилар­мон­лар, фер­мерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хизмат кўрса­тиш соҳаси вакилларини қўл­лаб-қувватлаш, саноатни модернизациялашга доир ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, иқтисо­диётда давлатнинг иштирокини қайта кўриб чиқиш, ерлар­нинг мелио­ратив ҳолатини яхши­лаш, инвес­тициявий муҳитни такомиллаштириш, аҳоли бандли­гини таъ­минлаш, касб-ҳунар кол­леж­лари битирувчи­ларини ишга жойлаштириш, барча дав­латлар билан ҳамкорликни мустаҳкам­лаш каби ус­тувор йўналишлар ўз ифодасини топган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва модер­ни­зация жараёнла­ри миллий иқтисодиё­ти­мизнинг юк­салишида асосий омил бўл­моқ­да.Навоий вилоятида кончи­лик индус­трия­си, тўқимачи­лик, енгил саноат, қишлоқ хў­жалиги маҳсу­лот­­­лари етиштириш жа­дал ри­­вожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектлари сафи тобора кен­га­йиб, маҳал­лий­лаштириш дастури асо­сида йирик ло­йи­ҳа­лар ўзлаштирилмоқда. На­тижада хорижий инвесторлар билан ҳам­корлик ўрнатилиб, экс­портчи тадбир­кор­лар­ни дунё танимоқда.

Янгиланиш ва ўзгаришлар нафақат ша­ҳар­лар­да, балки қишлоқ ва олис ҳудудларда ҳам из­чил давом этмоқда. Аҳоли маданият ва дам олиш масканлари, болалар спорти ин­шоот­лари, наму­на­вий лойиҳадаги уй-жой­лар за­мо­навий инфра­тузилмани шакл­­лан­тир­моқда.

Учрашувда "Навоийазот" акциядорлик жа­мия­ти бошқаруви раисининг ўринбосари Т. Саидов ва бош­қалар юртимизда ижти­моий ва иқтисодий барқарорликни таъ­мин­лаш, дав­латимизнинг хал­қаро нуфузини оши­риш, мустақиллигимизни мус­таҳ­кам­лаш борасида амалга оширилган бетим­сол ишлар халқи­миз­­нинг ҳеч кимдан кам бўл­май, бахтли ва фа­ровон яшашига, ўз олдига қўйган улуғвор мақсадларига эришишига хизмат қилаёт­ганини ифтихор билан таъ­кидлади. Ўзбе­кис­тон Республикаси Пре­зи­ден­ти сайлови жа­ра­ёни кўп­партиявий­лик асосида, очиқлик ва ошко­ралик тамо­йилларига амал қилган ҳолда ўтаёт­гани мам­ла­катимизда демократик ис­лоҳот­лар ҳаётга татбиқ этилаётганининг амал­­даги ифо­да­си эканини қайд этди.

(ЎзА).

Кўрилганлар сони: 6699