Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 02:00да Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 167 километрида Бухоро вилояти Ромитан тумани Қўрғон МФЙда яшовчи ҳайдовчи Р.Қ. “Дамас” русумли автомашинада ҳаракатланиб келади. Олдиндан носозлиги туфайли йўлнинг ўнг томон чекка қисмида ҳаракатсиз тўхтаб турган қишлоқдоши С.Ж. бошқарувидаги “Форд Транзит” русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади.

Натижада “Дамас” русумли автомашина йўловчиси Бухоро вилояти Ромитан тумани Қўрғон МФЙда яшовчи 1990 йилда туғилган йўловчи М.Азимов Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилади.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчи автомобилда ҳаракатланиб, рул бошқарувида ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Кармана тумани ИИБ томонидан ҳайдовчи Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Кўрилганлар сони: 583