Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига бўлган сафарини кузатарканман, тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳақидаги жонкуярлик билан айтганлари юрагимдан чуқур жой олди.

Айниқса, Президентимизнинг ҳар бир хонадонда лимон, ёнғоқ экиб, мўл ҳосил олиш, улар­ни ўз бозорлари­миз­дан орт­тириб, четга ҳам чиқариш бо­расидаги вилоят аҳлига бил­дирган так­лифлари менга ҳам жуда ёқди. Бу — им­коният бор, фа­қат одамларнинг ўзи инти­либ, ишбилармонлик билан бо­йиса бўлади, деганидир. Хо­разм­лик­лар ҳам буни мамнун­лик билан қабул қилди. Ҳудудда иссиқхона қуриб, даро­мад ола­ёт­ганлар сони ошиб бо­раёт­гани ҳам ана шу ислоҳот­лар­дан, деб би­ламан. Бундан таш­қари, Урганч шаҳрида ташкил этиладиган саноат кор­хона­лари лойиҳалари ҳам ҳудудда кат­та ишбилармонлик муҳити барпо этилаётганини кўрсат­ди. Жумладан, "Мем гилан" хо­рижий корхонасида ин­фузион қоришмалар, ампулалар, таб­лет­ка ва капсулалар ишлаб чи­қариш йўлга қўйилиб, унда 200 га яқин иш ўрни яратилиши хо­размликлар учун му­носиб им­коният эканлигига шубҳа йўқ. Хо­размда бундай фармацев­тика корхонаси йўқлиги боис, янги кор­хона дори восита­лари нархини ар­зон­лашти­риш­га хизмат қилади. Бу аҳоли учун яна бир қулайлик бўлади. Шу­­нингдек, "Ур­ганч махсус транс" масъ­улияти чек­ланган жа­мияти маи­ший чиқиндини қайта ишлаш лойиҳа­си­га ки­риш­гани ҳам қувонарли. Кор­хонада Хитой тех­нологияси асо­сида йилига 250 минг тонна чиқиндини йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш йўлга қў­йилиши шаҳар озодалигига ҳисса қў­шади. 

Германия ва Туркия техноло­гиялари асосида ип-калава иш­лаб чиқаришга мўл­жаллан­ган корхона фаолият бош­лаши ҳам экспорт салоҳияти оши­ши, янги иш ўринлари яратилиши­га асос бўлиши билан муҳим аҳа­мият касб этади. Давлати­миз раҳбарининг ҳар бир сўзи, ҳар бир амалларида халқ фа­ро­вонлигини таъминлаш, ин­сон ман­фаатларини асраш ғоя­си намоён бў­либ турибди. Ишонаманки, халқимиз ҳам шун­га яраша меҳнат қилишда да­вом этади.

Воҳид ЖЎЛИЕВ,

Навбаҳор туманидаги "Эрка Шаҳриёр" хусусий корхонаси раҳбари.

Кўрилганлар сони: 6614