Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун юртимизда қад кўтараётган ҳар бир иншоот такрорланмас қиёфа ва янгича кўриниш касб этмоқда. Замонавий қурилиш материалларининг бунёдкорлик ишларида кенг ишлатилаётгани ана шундай имкониятларни тақдим этаётир.

Бу эса қурилишнинг асоси бўлган ғишт ишлаб чиқаришдан тортиб пардозлаш маҳ­­сулотлари бозорини кенгайтиришни ҳам тақозо этмоқда. Жумладан, алтер­на­­тив ёқилғида ишлайдиган энергия­те­жамкор ғишт заводларини қуриш бу­гун­нинг талаби бўлиб турибди.

Тадбиркорларимизнинг хориж тажри­ба­сини ўрганиб қайтаётганлари қури­лиш материаллари ишлаб чиқаришнинг янги линияларини жорий қилиш бўйича са­марали ҳамкорлик шартномалари имзоланишига замин яратаяпти. Жумла­дан, жорий йилнинг апрель ойида на­воий­­лик бир қатор тадбиркорлик субъ­ектлари раҳбарлари Хитой Халқ Рес­пуб­ликасида бўлиб қайтишган эди. Ишби­лармонлар Хитойнинг қурилиш саноати со­ҳасида етакчи ҳисобланган "Henan Sanxiong Heavy Industry", "Quan Zhou Nan Qiao Road Construction Machinery", "Xi'an Brictec Engineering", "Huawei Machinery" каби бир нечта компания ва заводларига таш­риф буюриб, бевосита тажриба ўр­га­ниш имкониятига эга бўлишди. Шу би­лан бирга, ишбилармонларимиз ва маз­кур хорижий компаниялар билан бир қа­тор шартнома ҳамда келишувлар имзо­ла­ни­ши­га ҳам эришилди. 

— Ташриф чоғида замонавий техно­ло­гияларнинг нечоғли энергия тежамкор­лиги ва иш унумдорлиги юқори эканига амин бўлдик, — дейди биз билан суҳ­бат­да қурилиш маҳсулотлари ишлаб чи­қарувчи "Бинокор ғишт сервис" МЧЖ раҳ­­бари А. Саидов. — Корхонамиз фао­лияти 2011 йилда бошланган. Ҳозирда ойига ўртача 150-200 минг дона пишиқ ғишт ишлаб чиқараяпмиз. Шу билан бир­га, корхонамиз таркибида асфальт ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Апрель ойида хитойлик ҳамкорларимиз билан 350 минг АҚШ доллари миқдорида шарт­нома им­золаганмиз. Ҳозирда бу борада муайян ишлар олиб борилаяпти. Хитой­дан ас­фальт ишлаб чиқарадиган техноло­гия­лар келтирмоқчимиз.  

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ке­ракки, нафақат юртимиз тадбиркорлари томонидан хориж тажрибасини ўрга­ниш­га қизиқиш ортиб бораяпти, балки чет эл­лик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ҳам биз билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдиришмоқда. Хусусан, ўтган ой Хи­тойнинг Сиян шаҳрида фаолият юри­тувчи "Shanxi Ibrick technology" ком­панияси ижрочи директори Ли Пиедонг ва бош муҳандис Ли Киушанлар ви­лоятимизга иш сафари билан ташриф буюришган эди. Хорижий компания вакиллари вилоятимизда фаолият юритаётган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи саноат корхоналарига ташриф бую­ришди. Бундан ташқари, Навоий шаҳри, Навбаҳор, Нурота, Кармана, Қизилтепа туманларидаги тупроқнинг пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга яроқлилик ҳолати хитойлик мутахассислар томонидан чуқур таҳлил қилинди ва ижобий баҳоланди. Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқа­рилаётган кўмир тажриба сифатида ўрганилди ва унинг иссиқлик ажратиш даражаси Хитой давлатидаги кўмир ёқилғисидан бир неча баробар юқори эканлиги аниқланди. Бу эса ишби­лар­монларимиз учун яна бир имконият экан­лиги алоҳида таъкидланди.

Музокаралар натижасида Навоий шаҳ­рида фаолият юритувчи "Бахор интер Осиё" ҳамда Қизилтепа туманидаги "Те­мурбек қурилиш сервис" МЧЖлари то­монидан замонавий технологиялар кел­тириб ўрнатиш бўйича турли қийматдаги  шартномалар имзоланди. 

Бу каби ҳамкорлик шартномалари иш­лаб чиқариш ҳажмининг ошишида ўзига хос муҳим омил бўлиши билан бирга, маҳ­сулот сифатининг яхшиланишига ҳам олиб келади, албатта.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6725