Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни кунларда Республикамиз бўйлаб пиллакорларимиз томонидан тайёрланган “кумуш тола”дан улкан хирмон яратилмоқда.

Навоий вилоятида ҳам бу йил пиллакорлар режадаги 1005 тонна пиллани ортиғи билан бажариш учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар.

Айниқса, етиштирилган пиллани қайта ишлаш, экспорт қилиш унинг таннархини янада ошираётир. Бу эса бир вақтнинг ўзида иқтисодий тараққиётга хизмат қилиш баробарида, кўплаб янги иш ўринлари яратилишини ҳам таъминлаяпти. Бугун Навоий вилоятида тайёрланган “кумуш тола”ни қайта ишлаш борасида аниқ тизим яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори пиллачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқиб, айниқса бу муҳим ҳужжат орқали пиллакорлар янада рағбат топмоқда. Умуман олганда, қишлоқ хўжалигининг ушбу тармоғига бўлган муносабат тубдан ўзгаришига олиб келди.  

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги Хатирчи туманидаги “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонасида бир йилда 570 тонна пилла қайта ишланмоқда.

Корхонада 2013 йилда Хитой давлатидан 1 миллиард 400 минг сўм маблағ эвазига келтирилган замонавий технология ёрдамида сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилаяпти. Энг муҳими, ушбу маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз харидорларига эга.

Корхонада айни пайтда иш тартиби икки сменада олиб борилаяпти. Бир сменада ўртача 80 киши фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 90 фоизини ёшлар, 80 фоизини эса коллеж битирувчилари ташкил этади.

— Мен ўтган йили касб-ҳунар коллежини тамомлаб, мазкур корхонада фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Биз учун бу ерда барча шароитлар яратилган. Ишга қатнашимиз учун алоҳида “Дамас” автомашинаси ажратилган. Ҳар куни тушликда иссиқ овқат билан таъминланганмиз. Ўртача ойлик маошимиз 600 минг сўмни ташкил этаяпти. Биз миллий маҳсулотимизни қайта ишлашга ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз, — дейди корхона ишчиси Азиза Нормуродова.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 0