Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида 7-тегирмон линияси фойдаланишга топширилди. 

Йиллик 3 миллиард 80 минг тонна цемент маҳсу­лоти ишлаб чиқариш қувватига эга кор­хонада 7-цемент тегир­монининг ишга тушири­лиши билан йилига қўшимча равиш­да 350 минг тонна сифатли це­мент ишлаб чиқа­риш имко­нияти яра­тилди.

— Заводнинг иш­лаб чиқариш ва иқ­тисо­дий салоҳия­тини юк­сал­ти­риш­га хизмат қилади­ган мазкур ло­йиҳа қиймати 20 мил­лиард сўмга тенг бў­либ, барча зарур та­лаб­лар асосида барпо этилди, — дейди "Қи­зил­қум­цемент" акция­дор­лик жамияти ди­рек­­то­рининг капи­тал қурилиш бўйича ўрин­боса­ри Мурод Исломов. — За­мона­вий даст­гоҳлар билан жиҳоз­ланган ян­ги линия­нинг ишга тушири­ли­­ши улкан бун­ёдкор­лик на­муна­си бўлди.

Соатига 80 тон­на цемент иш­лаб чиқариш қуввати­га эга замонавий те­гирмон бирин­чи босқичида асо­­сан М400 марка­ли портландце­мент ҳамда там­по­нажли цемент маҳсулоти тай­ёрлашга мўл­жал­ланган бў­либ, келгуси йил­дан иккин­чи босқич ишга ту­ширилгач, М500 мар­кали юқо­ри сифатли портландцемент маҳсуло­ти олишга эришилади. Пировар­дида корхона маҳсу­лот­ларига талаб ортиб, экспорт ҳажми ҳам юксалиб боради.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Кўрилганлар сони: 6698