Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Ташаббус" республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ташаббу­си билан 1996 йилда асос со­линган ушбу танлов ўтган давр мобайнида юртимизда кичик бизнесни ривожлантириш, аҳо­ли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ишбилар­монлик қобилиятини юзага чиқа­ришда энг муҳим тадбирга ай­лан­ди. Бинобарин, унинг доира­сида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот­лар­нинг кўргазма-ярмаркаси ташкил қилинаётгани, турли уч­ра­шувлар, тақдимот маросим­лари ва маҳорат дарслари ўтка­зи­лаётгани бизнес фаолиятини юритаётган юртдошларимиз учун айни муддао бўлаётир.

Танловнинг Навоий шаҳар босқичи ҳам ана шундай улкан таассуротларга бой, кучли рақо­бат муҳитида ўтди. Унда 30 га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашдилар.

Танлов иштирокчиси "Мастер пенобетон" МЧЖ маиший техни­ка маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. Корхона қисқа вақт ичида ўзининг мижозларига эга бўлиб улгурди. Айни кунда Тур­кия, Хитой давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

— Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ва им­ко­ниятлар эътироф этишга ло­йиқ, — дейди МЧЖ ходими Меҳ­риддин Раҳмо­нов. — Соҳага замонавий савдо турлари кириб келди, эндиликда бемалол ин­тер­нет биржаси ор­қа­ли дунё­нинг исталган нуқта­сидан ҳамкор топишимиз мум­кин. Бунинг са­ма­раси, ички бозор рақобат­бардош, сифатли маҳсулотларга эга бўлиб бор­моқда.

Азиза Олимова 23 ёшда. Ёш тадбиркорларга ярати­лаётган имкониятлардан фойда­ланиб, ўз бизнесини йўлга қўйган Азиза тўрт нафар ишчиси билан аёл­лар ва болалар кийим-кечак­лари тикиш билан шуғулланиб кел­моқда. Унинг кўргазмасидан ўрин олган янги дизайндаги ли­бослар ўзига хослиги билан кўп­чи­ликнинг эътиборини тортди. Шунингдек, Наталья Мелащенко глинадан ясаган буюмлар, та­қинчоқлар томошабинларда кат­та таассурот қолдирди. Ёки жо­рий йилда иш бошлаган "Навоий Қизилқум мебел" МЧЖ томо­нидан ишланган ёғоч маҳсулот­лари ҳам эътиборга тушди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан "Энг яхши тадбиркор" йўнали­шида тикувчилик билан шуғул­ланувчи "Триумф Горняк" МЧЖ ва  "Энг яхши ҳунарманд" йўна­лиши бўйича глинадан ясаган ҳайкалчалари билан ҳаммани қо­йил қолдирган Фахриддин Саъ­дуллаев биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 7839