Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ишбилармон ёшлар

30.04.2015 18:39:20


Мамлакатимизда ёшларга ўз интеллектуал салоҳиятларини, иқтидору истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Ёшларга оид давлат сиёсатининг туб негизида ҳам шу эзгуғоялар ётади.

Навқирон авлод ва­кил­ла­ри учун "Камолот" уйлари бунёд этилаёт­ган­лиги, коллеж бити­рув­чиларининг тадбир­корлик ва ишбилармон­лик қобилиятларини иш­га солиши учун банк­лар орқали имтиёзли кредитлар ажратила­ёт­ганлиги шулар жумла­си­дандир. 

Қизилтепа туманининг "Тошработ" қўрғонида жой­лашган Қизилтепа енгил саноат касб-ҳунар коллежида ҳам ёшлар учун барча имкониятлар муҳайё этилган. Айниқ­са, таъ­лим муассасаси­да ўқув­чи­ларга ҳунар ўргатиш­га кенг эътибор қара­тил­моқда. Жумла­дан, Раҳима Муҳамме­до­ва раҳбарлик қилаёт­ган зар­дўзлик тўгара­гида қиз­лар ўз қўллари би­лан ёстиқ, белбоғ, рў­мол­ча, ёстиққош, пар­ёс­тиқ, чойнак ёпқич каби бежирим миллий ҳунар­мандлик буюм­ларини яратишмоқда. 

— Тўгарак аъзолари коллежни битириш чо­ғи­да зардўзлик уста­си, рассоми, тўгарак раҳ­ба­ри мутахассислик­ла­ри­ни олади ва уларга шу йўналишда диплом ҳам берилади. Келгуси­да тад­биркорлик билан бе­малол шуғулланиши ёки тўгарак машғулот­ла­ри­ни ўтказиши мум­кин, —  дейди Р. Муҳам­медова.

Миллий либослар ди­зайнери, 60-гуруҳ ўқув­чи­си Мафтуна Эргаше­ва­нинг яратган асарла­ри кўпчиликка манзур бўлаяпти. Кур­тача-нақш қавиқда иш­ланган, ад­рас матоси­дан тикилган либослар, келинлар мил­лий каш­та­лик кўй­лаги, атлас ва адрасдан тайёрланган миллий бош кийимлар бежирим ва нафислиги билан киши кўзини қув­на­тади. 

— Билим даргоҳимиз­да баҳор байрамлари катта шодиёналар би­лан нишонланди, — дей­ди коллеж директори Парда Розиқов. — Ай­ниқ­са, Наврўз айёмида гуруҳлар ўртасида ба­ҳор таомлари ва мил­лий либослар кўрик-тан­лови ўтказилди. Жа­раёнда ўқувчиларимиз­нинг қай даражада ҳунар эгаллаганлик­ла­рини кузатдик.  

Коллежда бундай иб­ратли ишлар жуда кўп­ли­гига, асосий эътибор эса ўқувчи ёшларни ҳаётга пишиқ-пухта тай­ёрлашга қаратил­ган­ли­гига амин бўлдик.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Кўрилганлар сони: 8828