Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида пиллакорлар томонидан етиштирилган “кумуш тола”ни хирмонга топшириш жараёнлари бошланди.

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори пиллачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқди.  Мазкур қарор пиллакорларнинг ўз вақтида моддий рағбатлантириш баробарида, уларнинг пилла боқишга бўлган қизиқишини янада оширди. Энг муҳими, пиллакорлар учун қулай имтиёзлар яратди.

Айни пайтда вилоят пиллакорлари томонидан 1005 минг тонна пилла хирмони яратиш учун ишлар жадаллик билан олиб борилаяпти.

— Мавсум бошида 17700 қути ипак қурти 8188 та звенога тарқатилган эди. Уларнинг 3700 қутиси маҳаллий, 14000 қутиси эса хорижий ипак қурти уруғи ҳисобланади. Шу кунларда пиллакорларимиз томонидан парвариш қилинган ипак қурти яратган “кумуш тола”ни териб олиш жараёни жадаллик билан бошлаб юборилди. Бу йилги ҳосилдан кўнгил анча тўқ. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Натижасида 1 дона пилланинг ўртача оғирлиги 1,5 – 2 граммни ташкил этаяпти, — дейди вилоят “Пилла” бирлашмаси раиси У.Нарзиев.

Кармана туманида пиллани хирмонга топшириш жараёни бошлангани муносабати билан тантанали маросим ташкил этилиб, унга қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, илғор ва тажрибали пиллакорлар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда давлатимиз томонидан пиллакорларга яратилган шароитлар, ипак маҳсулотларининг жамиятимиздаги ўрни хусусида тўхталиб ўтдилар.

“Кумуш тола”ни топширишда пешқадам бўлган бир гуруҳ пиллакорлар вилоят ҳокимлиги томонидан махсус совғалар билан тақдирланди.

Кармана туманининг “Аллон” маҳалласида яшовчи Камол Рўзиев турмуш ўртоғи Шаҳноза Очилова билан бу йил ҳудуддаги “Шаҳноза” фермер хўжалиги негизида 40 грамм, яъни 2 қути ипак қурти парваришлади. Бугун бир ой давомида қилинган меҳнатлар ўз самарасини бериб,  120 килограмм уруғлик пилла хирмонини яратди.

— Тўғриси, ипак қурти боқиш бизга бобомерос. Сифатли пилладан етиштирилаётган маҳсулотларимиз, ипагимиз дунё мамлакатларининг ҳам ҳайратини оширмоқда. Айниқса, бу йил пилла боқувчиларга бўлган эътибор икки каррра юксалди. Ипак қурти боқиш даврида ун, ёғ, аванс тариқасида пул маблағлари берилгани алоҳида эътиборлидир, — дейди пиллакор Камол Рўзиев.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6607