Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 11 октябрида Президентимизнинг «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Унга мувофиқ, эндиликда савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари инвестисиявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилади. Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда «E-ИЖРО АУКЦИОН» электрон савдо майдончасига чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди. У билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари «E-ИЖРО АУКЦИОН» ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
«Eлектрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан ташкил этилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига 4291 та бўш ер участкаси, 1 триллион 215 миллиард 973 миллион сўм инвестиция киритиш, 21 448 та янги иш ўрни яратиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди. Бугунги кунга қадар «E-ИЖРО АУКЦИОН» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1 767 та бўш ер участкаси 451 миллиард 617 миллион сўм инвестиция киритиш, 6 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш шарти билан 12 миллиард 897 миллион 100 минг сўмга сотилди. Ҳозирда савдода яна 2524 та бўш ер участкаси, «E-ИЖРО АУКЦИОН» электрон онлайн-аукцион савдосида 208 та давлат мулки объекти мавжуд. Вилоят Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объекти бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида 15 та янги иш ўрни яратиш ва 14 миллиард 475 миллион инвестиция киритиш шарти билан савдога қўйилган.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкасини ҳамда бўш турган давлат мулки объектини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб, харид қилиш имкониятига эга. Аукционда иштирокингиз юрт равнақи ҳамда бизнесингиз тараққиётига улкан ҳисса қўшади.

С. ИМОМОВ,
МИБ вилоят бошқармаси бўлим ходими.

Кўрилганлар сони: 386