Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда ушбу йўналишда амалдаги қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини етказилиши ва амалиётда қўлланишини юзасидан жорий йилнинг 10 март куни соат 10:00да “Навоий” эркин иқтисодий зонасида (манзил: Кармана тумани, Маликработ қўрғони, НЭИЗ дирекциясининг маъмурий биноси) Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий судлари судьялари томонидан инвесторлар иштирокида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда инвесторларга яратилган имкониятлардан келиб чиқиб, судларда инвестициявий низоларга доир ишлар бўйича иш юритиш тартиби, ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигига доир кенг миқёсда маълумот ва тушунтиришлар берилиши белгиланган.

Шу муносабат билан инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволлари ҳамда инвестициявий фаолиятини амалга оширишда учраётган муаммолари билан иштирок этиб, бу борада уларнинг ечими юзасидан маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Кўрилганлар сони: 2459