Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимизда замонавий техника ва илғор технологияларни жорий этиш орқали амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар туфайли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бора­япти. Хусусан, Президентимизнинг махсус фармони билан ташкил этилган "Навоий" эр­кин индустриал-иқтисодий зонасида сўнг­ги технологияларни жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Йирик индустриал-иқтисодий салоҳияти ортиб бораётган воҳа­нинг Маликчўл ҳуду­дида ўтган давр мо­бай­нида барпо эти­либ, фойдаланишга топширилган 20 га яқин корхонада минг­дан зиёд киши янги иш ўрни билан таъ­мин­ланди. Айниқса, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллеж­ла­ри битирувчилари экан­лиги алоҳида эъти­рофга лойиқ. Шунингдек, фаолият кўрсатаётган корхо­на­лар томонидан юксак технологиялар асоси­да модем ва телеви­зор­лар учун пристав­ка­лар, юқори кучла­ниш­га чидамли кабел­лар, иссиқлик ва сув иситиш қозонлари, мо­бил ва стационар телефон аппаратлари, тайёр дори восита­ла­ри ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйил­ди.

Қувонарлиси, йил­дан-йилга янги корхо­на­лар билан тўлиб бо­раётган "Навоий" эр­кин индустриал-иқ­тисодий зонасида Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Германия, Ита­лия, Ҳиндистон, Син­га­пур, Бирлашган Араб Амирликлари ка­би давлатлар иштиро­кида умумий қиймати 100 миллион доллар­дан зиёд инвестиция лойиҳалар бўйича иш­лаб чиқа­риш кор­хона­лари ишга туширилди.

Бугунги кунда маз­кур ҳу­дуд­да биринчи­лардан бў­либ иш бош­­лаган кор­хо­на­лар қаторида автомобиль саноати учун за­рур эҳтиёт қисмлари ишлаб чи­қа­ра­ётган "UzEraeCable" Ўз­бе­кистон-Жанубий Ко­рея қўш­ма корхонаси яқинда ўзи­нинг 5 йиллигини ни­шон­­­лай­ди. Эъ­ти­борли жи­ҳати, 100 нафарга яқин йигит-қиз Корея, Италия каби ривожланган давлат­лар­дан келтирилган юқори тех­но­логик иш­лаб чиқариш ускуна­ла­рини бошқариб кел­моқда. Улар то­мо­нидан ишлаб чиқа­ри­лаётган 39 тур­даги автомобиль ка­бел­лари хал­қаро стандарт та­лабларига тўлиқ жавоб бе­ради. Жорий йил­нинг ўтган дав­ри мобайнида 57 минг 913 километр автомобиль сим­­лари ишлаб чиқарилди, режа эса 102 фоизга уд­да­ланди.

Дарвоқе, ўтган йили мо­дер­низация тадбирлари боис, Жа­нубий Ко­реядан 272 минг АҚШ долларига кел­­тирилган тех­но­логия асо­сида "Cobаlt" русумли автомашиналар учун акку­м­у­ля­тор жгут­лари тайёр­лан­­моқда.

— Муҳтарам Президен­ти­миз ҳар доим ўз чиқиш­ла­рида биз­дан, чет­дан фақат замонавий ҳамда юқори технологик иш­лаб чиқариш техникаларини кел­тири­ши­миз кераклигини ало­ҳида таъкидлай­ди, — дейди қўш­ма корхона бош директори Шерзод Умаров. — Шунинг учун ҳам корхо­на­миздаги ишлаб чиқариш жа­раёни юқо­ри тех­нологик уску­на­лар билан жи­ҳозланган. Бу эса бизга хал­қаро бозорга ра­қобатбардош маҳсу­лотлар ишлаб чиқариш им­кони­ни бе­раяпти. Асосий ҳамкори­миз Жа­нубий Корея давлати бўлса, Осиё қитъа­сидан Вьет­нам, Хи­той мам­лакатлари, Ев­ро­падан Ита­лия, Польша, Гер­мания ва Рос­сия давлатлари ҳамда Ло­тин Америкасидан Бра­зилия давлатлари билан яқин иқтисо­дий алоқа боғлаган­миз. Кела­жакда маҳ­су­лотла­ри­миз билан Корея ва Россия бо­зорларига чи­қишни режалаш­тир­моқ­да­миз.

Қўшма корхона автомо­бил­лар учун турли хилдаги изоля­ция­лан­ган электр сим­лар, ак­кум­у­ля­тор ка­бел­лари ишлаб чиқа­риш би­­лан бирга, жорий йилдан бош­лаб монтаж ишлари учун иш­ла­ти­ладиган 4 турдаги ва уй электр жиҳозлари учун 2 тур­да­ги ка­белларни ишлаб чиқа­риш­ни ўзлаш­тир­ди. 2015 йилда ҳам янги турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ва халқ ис­теъ­мо­ли молла­ри­ни ишлаб чиқа­риш кўзда тутилган.

Демак, юқори суръатлар би­лан ишлаётган мазкур кор­хона­да маҳ­сулот тури ва сифати йилдан-йилга ош­моқда. Айниқ­са, ма­ла­кали ёш мутахассис­лар­дан ташкил топган жамоада ян­гиликка ин­тилиш, илмий-тех­­нологик изланиш иш­лари да­вом этаётир. Маз­кур жараён тараққиётнинг янги босқич­ла­ри сари да­дил қа­дам ташлаш­га замин бўл­моқда.

Азамат ЗАРИПОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6557