Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманида электр иситкичли кўрпа-тўшаклар ишлаб чиқарувчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ягона бўлган "New Textile Navoiy" Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси ишга туширилди.

Истиқлол йилларида юрти­мизда енгил саноатни ри­вож­лантиришга катта эъти­бор қаратилмоқда. Чунки, бу соҳа иқтисодиёт барқарор­лигини таъминлаш, экс­порт сало­ҳиятини ошириш ва янги иш жойлари ярати­либ, бандлик масаласини ҳал қилишда муҳим омил бўлаяпти. 

Дарҳақиқат, ўзимизда иш­лаб чиқарилган ип-газлама ва тикувчилик маҳсулотлари ич­ки бозорни тўлдирибгина қол­май, балки, катта ҳажмда­ги юқо­ри сифатли калава ип, газ­лама, трикотаж буюм­лар ҳамда турфа хилдаги ки­йим-кечаклар қатор хорижий дав­лат­ларга экспорт қилин­моқ­да. Ишлаб чиқариш суръ­атининг муттасил ўсиб бори­шида со­ҳага инвестициялар, айниқса, тўғридан-тўғри хо­ри­жий ин­вес­тициялар жалб этилаётга­ни муҳим омил бўлаётир. Бу­нинг ҳисобига янги корхона­лар бунёд эти­либ, мавжудла­ри замонавий технологик ли­ниялар билан таъминланмоқ­да.

— Ўн турдаги қишки ва ёз­ги матрас ҳамда кўрпалар ишлаб чиқарилаётган янги корхонани ишга тушириш учун 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб қилинди. Маҳсулотла­ри­миз Жанубий Кореянинг энг илғор технологиялари асосида ишлаб чиқарилмоқ­да, — дейди корхона раҳба­ри Меҳриддин Турдиев. — Автоматлаштирилган ва ком­пьютерлаштирилган те­жам­­кор тўқувчилик-тикув­чилик дастгоҳларида йигир­ма­дан ортиқ жараён бир вақтда бажарилиб, 150 до­нагача кўрпа-тўшак тайёр­ланади. 

Қўшма корхонада 15 киши меҳнат қилмоқда. Эътироф­ли­си, унинг фаолият бошла­ши қишлоқ ёшларининг доимий иш билан таъмин­ла­ни­шига имконият яратди. Ўзбекистон Жаҳон тиллари уни­верситетини битирган Дилнора Жўрақулова ана шун­­дай замонавий корхо­нада ишлаётганидан мамнун.

— Айни пайтда кореялик мутахассис тикувчи ва техно­лог­ларга дастгоҳларни иш­ла­тишни ўргатаяпти. Жара­ён­да мен таржимонлик қила­япман, — дейди у фахр би­лан. — Келажакда биз албат­та, жаҳон бозорига чиқамиз. Тил билишим ўшанда ҳам ас­қотади, деган умиддаман.

Дарҳақиқат, "New Textile Navoiy"нинг махсус ёрлиқла­ри ёпиштирилган электр исит­кичли кўрпа-тўшаклар яқин келажакда турли мам­ла­катларга экспорт қилини­ши­га шубҳа йўқ. Чунки, юқо­рида таъкидлаганимиздек, янги корхона МДҲда ягона бўлиб, бу ерда ишлаб чиқа­рилаётган маҳсулотларнинг сифати ва нархи мутаносиб. Шунингдек, бундай кўрпа-тўшаклар иситиш учун арзон ва тежамкор ҳисобланади ҳамда асабларни тинчланти­риб, танани тетиклаштирув­чи, мушаклар оғриғини па­сай­тирувчи хусусиятга эга.

Корхонада ҳозиргача 2000 донадан ортиқ маҳсулот иш­лаб чиқарилди. Асосий хом­ашё, яъни ярим тайёр маҳсу­лот ҳисобланган синтепон ва мато Тошкент ҳамда Самар­қанддан келтирилаётган бўл­са, бутловчи қисм — электр иситкичларни кореяликлар етказиб бермоқда.

— Яқинда Россияда ўтка­зилган Халқаро енгил саноат ва тўқимачилик маҳсулотла­ри кўргазмасида қатнашиб келдим. У ерда дунёнинг тур­ли мамлакатларидан келган ишбилармонлар маҳсулотла­римизга қизиқиш билдирди, Литва савдо уйи мутахас­сис­лари билан шартнома имзо­лаш арафасидамиз, — дея суҳбатимизни давом эттира­ди М. Турдиев. — Укам Фах­рид­дин ҳам тадбиркор, у ҳо­зир синтепон ишлаб чиқарув­чи технология олиб келиш учун Хитойга кетган. Худо хоҳ­ласа, тез орада биз ярим тай­­ёр маҳсулотни қўшни вилоятдан эмас, ўзимиздаги "Регистон" хусусий корхона­сидан оламиз ва харажатла­римиз анча камаяди.

Нафақат вилоят марказла­ри ва шаҳарларда, балки қиш­лоқ жойларида ҳам ана шундай за­монавий саноат корхонала­ри­нинг барпо эти­лаётгани юр­тимиз тараққиё­ти ва халқи­миз фаровонли­ги ифодасидир.

Холбиби САФАРОВА.

Сурат муаллифи Эльвина МУСТАФИНА.

Кўрилганлар сони: 5903