Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда ахборот оқимини тарқатувчи асосий майдон — бу интернет тармоғи эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Ёшлар кекса авлодга нисбатан интернет тармоғининг энг кўп фойдаланувчи қатламидир. Замонавий жамиятда эса асосий тармоқ ҳисобланган интернетдан воз кечиш ёки уни умуман инкор этиш ҳам  мумкин эмас.

— Интернетдаги мулоқотлар ёрдамида таъ­лим соҳаси, масофавий таълим имко­ният­ларидан яна­да самаралироқ фойда­ла­ниш мумкин, бунда ғоя ва фикрлар алмаши­лади, — дейди жур­на­лист Аҳмад Юсупов. — Мулоқот доираси кен­гая­­ди. Бу, айниқса, ўз эҳ­тиёжингиз учун зарур маҳсулотларни из­лаб топиш, харид қилишда ҳам айни муддао. Масалан, юртимизда фаолият кўр­сатаётган энг машҳур савдо муассасалари­нинг Facebook тармоғидаги саҳифаси ёки Te­legram'даги канали воситасида ўзингизга керак маҳсулотлар ҳақида маълумотларни олиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар бугун аҳоли ва дав­лат ҳо­кимияти ўртасида ўзига хос кўприкка, кенг ва очиқ мулоқот майдонига айланмоқда. Маъ­лу­мотларга кўра, бугун БМТга аъзо мам­лакатлар ҳукуматлари аъзоларининг 80 фоиз­­дан ортиғи Twitter'да ўз саҳифасига эга, 63 фоиз давлат ва ҳукумат раҳбарлари одам­­лар билан ижтимоий тармоқлар орқали самарали мулоқотни йўлга қўйган.

Бундай ҳолат айни пайтда бизнинг юрти­мизда ҳам бўй кўрсатаётгани, албатта, қу­вонарли ҳол. Дав­лат ҳокимияти органлари масъ­ул вакил­лари, сиёсатчилар, депутатлар ижтимоий тар­моқ­даги саҳифалари орқали аҳо­лининг ўй-ташвишлари, орзу-интилиш­лари­дан бохабар бўл­моқда, уларни қизиқ­тир­ган саволларга жа­воб қайтармоқда. Хусусан, Facebook ижтимоий тармоғидаги 8 мингдан ортиқ аъзога эга "Халқ билан му­лоқот" гуруҳида мамлакатимизда инсон ман­фаатларини таъминлаш борасида олиб бо­ри­лаётган ишлар ҳақида муҳим маълумотлар бериб борилади, оддий одамларни ўйланти­раёт­ган турли масалалар кенг жамоатчилик ўр­тасида қизғин муҳокама этилмоқда.

— Ҳозирги тез суръатларда тараққий эта­ётган замонда IT-таълимни ривожлантириш ва бу бо­рада ёшларни руҳлантириш Ўзбе­кистоннинг ис­тиқболли келажаги учун жуда зарур, — дейди Google компаниясида иш­ловчи ўзбек муҳан­ди­си Нодир Тўрақулов. — Иқтидорли ёшларимиз ўз кучларини паст баҳоламасликлари лозим. Агар бирорта бо­лага ақлий салоҳиятни оши­радиган виртуал ўйинлар ёқса, у ўз ишини бе­малол давом эт­тириши керак. Бу мавжуд тех­нология­лар­ни ўрганиш ва соҳага қизиқиш уй­ғони­шида муҳим аҳамията эга.

Ҳозирги кунда интернетга алоқа йўлдош­лари, радио каналлар, кабель теле­ви­де­ниеси, те­лефон, уяли алоқа, электр сим­лари орқали ула­ниш мумкин. Бутунжаҳон "ўр­­гимчак тўри" ри­вож­ланган ва ривожла­наёт­ган давлатлар ҳаётининг тар­кибий қисмига айланиб қолди ва 5 йил давомида 50 мил­лион фойдаланувчига эга бўл­ди. Бошқа ало­қа воситаларига бундай маш­ҳурликка эри­шиш учун анча вақт керак бўл­ган эди.

2011 йилнинг 3 июнида БМТ томонидан ре­зо­люция қабул қилиниб, унда интернетдан фой­даланиш инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида қайд этилди. Жаҳоннинг қай­сидир ҳу­дудларида интернетнинг ўчириб қўйилиши ин­сон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Йилдан-йилга газета ва бошқа қоғозли нашр­­­ларни ўқийдиганлар сони камайиб бор­моқда. Кўп­чилик керакли маълумот­лар­ни интернетдан топишни афзал деб би­лади. Масалан, АҚШда 1989 йилдан 2014 йилгача бўлган вақт мо­бай­нида бир кунда чиқа­ри­ладиган газеталарнинг наш­ри 62 млн.дан 45 млн.га тушиб кетди. Элек­трон кутуб­хо­налар йилдан йилга бойиб бор­моқ­да. Оддий  кутубхоналарда топилмайдиган ки­­тобларни Интернет тармоқлари орқали топиш мум­кин. Кўпчилик ёзувчи ва шоирлар, ҳатто энг таниқлилари ҳам ўз асарларини ин­­тернет тар­­моғи орқали чоп этишмоқда. Ин­тернет ор­қали аудио форматлар ёрда­ми­да янги қўшиқ ва клипларни намойиш этиш анчадан бери давом этяпти. Шунингдек, интернет орқали янги фильм­лар намойиш этил­моқ­да. Бу эса томошабин учун вақт ва маблағни та­­жашда қўл келмоқда.

Ҳаққоний таҳлил этиладиган бўлса, ин­тер­нет ёш­лар онгини бузаяпти деб ҳадеб айю­ҳан­нос со­лавермасдан, уларнинг оилада олган тар­бия­сига ва иммунитетини мус­таҳ­камлашга кўпроқ эътиборни қаратсак мақ­садга мувофиқ бўлади. Аслида интернет фойдаланувчилари унинг имкониятларини яхшироқ англаб етганларида эди, "чат"ларда олди-қочди гаплар билан ол­тинга тенг вақ­тини ўтказмасдан, интернет ор­қали ўзлари­га зарурий ахборотларни олган, тил ўрган­ган, масофавий ўқишлар талабасига ай­лан­ган ва ўз даврининг етук инсони бўлардилар.

Бугун ахборотга эгалик қиладиган — ахбо­рот­ни топиб, яратадиган ва тарқата била­диган одам дунёга ҳам эгалик қилади деган қараш ҳақиқат даражасига кўтарилган. Де­мак, ёшларимизнинг хорижлик тенгдошлари орасида ҳеч кимдан кам эмаслигини ис­бот­лаб, тенглар ичра тенг бўлиб фаолият юри­тиши, келажагимизнинг чин маъ­нодаги ҳал қилувчи кучига айланиши учун ҳам, таъ­лим-тарбия жараёнига ахборот-коммуника­ция технологияларини янада кенгроқ жорий этиш, фарзандларимизда унинг имконият­лари­­дан тўла-тўкис фойдаланиш кўникма­си­ни шакл­лантириш муҳим аҳамиятга эга.

Жалолиддин РАВШАНОВ,

ЎзМТДП Навоий вилояти

 Кенгаши матбуот котиби.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5780