Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Божхона органларида интерактив хизматлар — божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи ҳисобланиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Бугунги божхона органларида яратилган 22 турда­ги интерактив хизматлар ДБҚ расмий веб-сайти (customs.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хиз­матлари портали (my.gov.uz)да жорий этилган. Уч йилдан буён республикамизда тадбир­корлар томо­нидан "Товарларни электрон декларация қилиш" интерактив хизмати орқали товар ва транс­порт во­ситаларига оид ҳужжатлар ҳамда ҳисобот­ларни божхона органларига масофадан туриб элек­трон тақдим этиш ва расмийлаштириш имконияти йўлга қўйилган. Ушбу хизмат жорий қилинган йилнинг ўзида 98,7 фоиз божхона юк декларациялари элек­трон шаклда расмийлаштирилди. Сўнгги 2 йилда эса бу кўрсаткич 99,9 фоизни ташкил қилиб келмоқда.

2015 йил давомида вилоят бўйича жами 8 999 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улардан 8 991 мингтаси электрон тарзда тақдим этил­ди. 2016 йилдан бошлаб электрон деклара­циялаш тизими юз фоиз йўлга қўйилди.

Хусусан, 2013 йилда тадбиркорлар томонидан 4 миллион сўм миқдорида божхона юк декларацияла­ри­нинг қоғоз бланкаларига сарфланган бўлса, 2014 йилда қоғоз кўринишида декларациялаш амалиёти тўхтатилди ва тадбиркорларнинг бу йўналишдаги харажатларига барҳам берилди.

Тадбиркорлик субъектларига божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар (Юкларни четдан олиб келиш ва четга олиб чиқиш бўйича вақ­тинчалик рухсатнома, Реэкспортга мўлжалланган юкларни жойлаштириш бўйича рухсатнома)ни олиш ҳамда божхона тўловларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим эти­ла­диган маълумотларни электрон шаклда юбориш тизими жорий қилинган.    

Вилоят божхона бошқармаси бўйича тадбиркор­лик субъектларига божхона органлари томонидан тақдим этиладиган рухсатномаларни олиш учун келиб тушган мурожаатлар бўйича 2016 йилда жами 198 та мурожаатнинг 78 таси интерактив хизматлар орқали электрон тарзда тақдим этилган. 2017 йил­нинг ўтган даврида 96 та мурожаатнинг 76 таси элек­трон тарзда тақдим этилган.

Қаҳрамон ҲАМРОЕВ,

вилоят божхона бошқармаси

катта инспектори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5934