Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Бугунги кунда солиқ тўловчилар ва соҳа органлари ўртасидаги муносабатларни электрон шаклда амалга ошириш учун тизимда кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Айни пайтгача "my.soliq.uz" портали орқали 35 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

  Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тад­биркорлар учун солиқ тў­ловчининг шахсий кабинет­лари жорий этил­­ган бўлиб, бу орқали улар ўнлаб ҳуж­жат­лар­ни тақдим этишлари мумкин.

  Солиқ тўловчилар ҳамда со­лиқ ор­ган­лари вакиллари ўр­тасидаги электрон шакл­­га ўт­казилмаган мулоқотларни ҳам интернет орқали амалга оши­риш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

  Эндиликда "my.soliq.uz" пор­талида со­лиқ солиш объекти ву­­жудга келганда дав­лат солиқ хизмати органига ҳисобга қў­йиш тўғрисидаги аризани тақ­дим этиш, маълумот­лар­даги ўзгаришлар ҳақида маъ­лум қилиш, пеня ва жарима­лар­ни узиш ҳақида солиқ тўлов­чига хабарнома, турли маса­ла­лар­да билдиришнома, талаб­но­ма­лар бериш ҳамда бошқа им­ко­ниятлар яра­тилади.

  Тизимда олиб борилаётган бу каби ис­лоҳотлар солиқ со­ҳасида тезкорлик, са­мара­дор­ликни ошириши билан бирга кор­­­рупциянинг ҳам олдини олади.

Кўрилганлар сони: 5760