вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
26.05.2017 11:00:50
Шаҳримиздаги кўркам санъат галереясида "Батика тарихи: Индонезиянинг номоддий-маданий мероси тарихи ва бойлиги" мавзусида семинар ҳамда маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Индонезия таълим ва маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда санъат, маданиятнинг ҳақиқий ихлосмандлари катта қизиқиш билан иштирок этишди.
Семинарда батика услубининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борди. Яъни, матога суюқ бўёвчи воситалар билан расм туширишнинг қадимдан давом этиб келаётгани ва бу нафақат Индонезия, балки бошқа давлатларда ҳам ўзининг сирлилиги, фалсафий маъноларни акс эттиргани билан мухлисларга манзур бўлаётгани айтилди. Шунингдек, маҳорат машғулотларида иштирокчилар ўз қўллари билан матога манзара тушириш имконига ҳам эга бўлишди. Батика ижодий ишлари билан қатнашган индонезиялик рассом-дизайнер Адитья Юсиянинг қўл меҳнати маҳсули бўлган ҳар бир асари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
— Батика мамлакатимизда номоддий-маданий мерос сифатида жуда қадрланади, — дейди ижодкор А. Юсия. — У 2009 йили ноёблиги учун ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Ўзбекистонда батика бўйича ўтказилаётган тадбир, кўргазмаларда мени ҳайратга солгани, ёшларнинг маданиятга иштиёқи жуда баланд, эстетик диди нозиклиги бўлди. Улар маҳорат дарсларида ҳам ўзгача қувонч билан қатнашишди. Ўйлайманки, бу каби маданий тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишига сабаб бўлади. Вилоятингиз, ундаги маданий муҳит менга жуда ёқди ва серқуёш бу ўлкага яна янги кўргазмаларим билан меҳмон бўлишни ният қилдим.
Якунда Индонезия миллий либослари кўргазмаси ҳам ўтказилди. Мато, ранглар хилма-хиллиги, миллийликнинг замонавийлик билан уйғунлашган ҳолатдаги кўриниши томошабинларга бир олам завқ улашди.
Зулфия БОБОЕВА.
Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а