Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда банк муассасалари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар, айниқса, имтиёзли кредитлар билан таъминлаш самарали йўлга қўйилгани боис, мазкур соҳанинг жадал тараққиёти таъминланмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йил давомида биргина вилоятимиз тижорат банклари томонидан кичик бизнесни кредитлаш ҳажми 2,5 баробарга ўсди.

Жумладан, 2012 йилнинг 9 ойида мазкур турдаги корхоналарга вилоят банклари томонидан 200,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган бўлса, жорий йилнинг 1 октябрь ҳо­латига келиб, бу кўрсаткич 496,2 мил­лиард сўмга етди.

Мисол тариқасида айтадиган бўл­сак, вилоятимизнинг олис ҳудуди Ну­рота туманида фаолият юритаётган "Нурота олтин боғлари" МЧЖ 6 мил­лиард сўм­лик банк кредитини жалб қилиш эва­зига ташкил этилган бўлиб, корхона­нинг асосий фаолияти мева-сабзавот маҳсулотларини етишти­риш­дан ибо­рат. Шунингдек, корхо­нада тайёр маҳсулотни чет эл давлат­ларига экс­порт қилиш ҳам йўлга қў­йилган. Жорий  йилнинг  ўтган дав­рида мазкур субъект томонидан 550 минг АҚШ долларлик маҳсулот экс­портга йўналтирилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳо­ли, хусусан, ёшлар бандлигини таъ­мин­­лаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган. Бу борада вилоятимиз тижорат банклари тадбиркорлик бо­расидаги бизнес ғояларини кредит­лаш орқали ёшларга кўмак бериб кел­моқда. Ўтган беш йил давомида тад­биркорлик истагидаги касб-ҳунар кол­лежлари битирувчиларига 65 мил­ли­ард сўмлик кредит маблағлари ажра­тилди. Бу борадаги кредитлаш ҳажми ҳозирда 2012 йилга нисбатан 6 баро­барга ошди. Натижада, жой­лар­­да кол­леж битирувчилари иш би­лан таъ­мин­ла­ниб, касб-ҳунарларини амалда пухта эгаллашлари учун шарт-шароит яратилди.

Маълумки, мамлакатимиз сиёсати­да хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларнинг банклардан микрокредит­лар олишларида ҳар томонлама қу­лайлик ва шарт-шароитлар яратиш бугун устувор йўналишлардан бири. Бу борада жорий йилнинг 9 ойи даво­мида вилоятимиз тижорат банклари томонидан тадбиркор аёлларга 45,9 мил­лиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Мазкур маблағлар билан асосан аёллар меҳнатидан фойдала­на­диган ва улар бошқарадиган кичик корхоналар, деҳқон хўжаликларида етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳ­­сулотларини қабул қилиш ва со­тиш тармоқларини кенгайтириш, уларнинг айланма маблағларини тўл­дириш, чорва моллари ва сутни қайта ишлаш учун янги технологиялар харид қилиш, умуман, оилавий тад­бир­кор­ликни ривожлантиришга қа­ра­тилган лойиҳалар молиялаштирилди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, юқорида санаб ўтилган тадбирлар­нинг барчаси мамлакатимизда иш­би­лар­мон­лик ва инвестиция муҳити­ни яхшилашга хизмат қилмоқда. Янги иш ўринларининг жадал ташкил этилаётгани эса юртимизда бандлик масаласига ижобий ечим бўлаётир.

Муроджон ОСТОНОВ,

вилоят Марказий банк Бош бошқармаси иқтисодчиси.

Кўрилганлар сони: 6909