Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар соҳанинг жадал ривожига кенг йўл очмоқда. Хусусан, солиқ ва бошқа тўловлар ҳисобидан берилаётган имтиёзлар, замонавий технологияларни келтириш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун кўрсатилаётган амалий кўмак муҳим аҳамият касб этаётир.

Бунда давлатимиз раҳбари­нинг 2016 йил 5 октябрдаги "Тад­биркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъ­мин­лашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини си­фат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва 2016 йил 21 декабрдаги "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини яна­да ривожлантириш чора-тад­бирлари дастури тўғриси­да"ги қарори муҳим дастурил­амал бўлмоқда. Шаҳардаги "Навоийпряжа" ишлаб чиқариш савдо фирмаси ҳам яратилаёт­ган имкониятлардан самарали фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган илғор тадбиркор­лик  субъектларидан биридир. Ушбу корхонада ойига 30-35 тонна калава ип тайёрланади.

— 25 нафар ишчи ишлаётган корхона фаолият бошлаганига 4 йил бўлди, — дейди ишлаб чи­­­қариш савдо фирмаси ди­рек­­тори Валентина Жукова. — "На­воийазот" АЖ­да ишлаб чи­қарила­диган сунъий тола — нит­ронга ишлов берамиз. Эски ускуна­ларда тайёрлана­ёт­ган сунъий толали ип қўл меҳ­нати учун мўл­жалланган эди. Ундан авто­мат­лашти­рил­ган даст­гоҳ­лар ёрдамида ки­йим-кечак тўқиб бўлмасди. Ўтган йил хо­риждан 350 минг долларга те­жамкор, замонавий йигирув даст­­гоҳ­лари олиб кел­гани­миз­дан сўнг бу муаммо­га ечим то­пилди.

Албатта, тадбиркорлик бо­зор талабларига мос равишда иш­лашни тақозо этади. Бунинг учун, энг аввало, маҳсулот ра­қо­­батдошлигини таъминлаш лозим. Меҳнат жамоасини шакл­­лантиришда ҳам маса­ланинг айни жиҳати эътиборга олиниб, касб-ҳунар коллеж­ларини тамомлаган билимли ёшлар сараланди.

— Корхона биз сингари ўрта махсус маълумотли мутахас­сислар учун севимли иш жо­йига айланди, — дейди Сар­виноз Равшанова. — Ишга кир­га­нимга тўрт ой бўлган бўлса-да, ишни яхши ўрганиб олдим. Доимий даромад ман­баига эга бўлганим, оила бюд­жетига ба­ҳо­ли қудрат ҳисса қў­шаёт­га­ним­дан ота-онамнинг мам­нун­ли­гини айт­май­сизми?!

Ҳа, буларнинг барчаси мус­та­қиллик шарофати ва мамла­ка­тимизда хусусий секторни изчил ривож­лантириш, аҳоли даромадлари ва фаровонли­гини юксал­тириш борасида амалга оши­рилаётган ислоҳот­лар сама­расидир.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 0