Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун ривожланган давлатлар тажрибасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг энг самарали воситаси, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириб боришнинг муҳим омили сифатида эътироф этилмоқда. Ўз навбатида, мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасидаги со­лиқ юкининг йилдан йилга камайтириб борилаётганлиги ҳам соҳа ривожини таъминламоқда. 
Хусусан, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 2005 йилдаги 12 фоизлик ставкадан 8 фоизга, ягона солиқ тўлови 13 фоиздан 5 фоизга туширилиши натижасида ушбу соҳа вакиллари ихтиёрида қолган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилишга, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тар­моқларини ривожлантиришга, шунингдек, қўшимча иш ўрин­лари яратишга замин яратади. 
Жорий йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тадбиркорларга бу борада қатор имкониятлар яратилди. Жумладан, барча тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон тарзда топширилишини таъминлаш бўйича қонуний асослар яратилиб, солиқ хизмати органларида компьютер техникаси парки янгиланди ва ахборот алмашиш жараёнлари такомиллаштирилди. Ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этиш имконияти бўлмаган корхоналарга шароит яратиш мақсадида вилоят бўйича 63 та “Ахборот-ресурс шохобчалари” ташкил этилди ва улар орқали 5,4 мингта корхоналар ўз ҳисоботларини электрон кўринишда юборишди. Шунингдек, ушбу тизимни жорий этишда солиқ ходимлари ва солиқ тўловчиларнинг назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини ошириш учун қатор тадбирлар, семинар ҳамда ўқув курслари ташкил этилди. 
Амалга оширилган ишлар натижасида 2014 йил 2 чорак учун солиқ ҳисоботлари 7,5 мингта (99%) корхоналар томонидан электрон кўринишда тақдим этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 мингтага кўп демакдир. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимизда равнақ топишида уларга берилаётган солиқ имтиёзлари алоҳида ўрин тутади. Жумладан, Президентимизнинг 2014 йил 3 мартдаги “Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан қурилиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга бир қатор имтиёзлар жорий этилди. 
Унга кўра, қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрига киритилган ташкилотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бў­йича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари, технологик ускуналар, шунингдек асбоб-анжомлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун 2018 йилнинг 31 декабригача божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди. Худди шунингдек, қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган кундан бошлаб, 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этилиши белгилаб қўйилди. 
Албатта, бу каби янгиликлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада такомилаштиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлант ришга, уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга ва ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлашга мустаҳкам замин яратишига ишонамиз.

Мардон ЖАББОРОВ, вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 7440