Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Қизиқум” – “Олмалиқ” учрашуви. Ўйин тугашига 5 дақиқа вақт қолди. Ҳисоб 2:1, меҳмонлар фойдасига. “Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюрган минг­лаб ишқибозлар хавотирда. Наҳотки, бугун мағлубиятга учраймиз? Голдан эса дарак йўқ. 88-дақиқа. Алишер Азизовнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини грузиялик легионер боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ўйингоҳ ларзага келди. Ҳисоб тенглашди. 
“Қизилқум” жамоаси ҳи­мо­ячиси Георгий Квесиешви­ли­нинг учрашув сўнгги дақи­қаларида киритган икки тўпи мезбонларнинг футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигаси 19-тур доирасида Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришишини таъминлади.
Бу иккала жамоа шу турга қадар чемпионатлар давомида 13 марта ўзаро рўбарў келишган бўлиб, 4 тасида навоийлик­лар қўли устун келган. Иккита ўйинда муроса йўли танланган бўлса, қолган учрашувларда “Олмалиқ” жамоаси футболчилари зафар қучишган. Тўплар нисбатига кўра ҳозирча устунлик рақиблар томонида – 17-23.
“Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюрган ишқибозлар ҳужумкор ўйин­нинг гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала жамоа аъзолари учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Ҳисобни очиш эса меҳмонларга насиб қилди. Уларнинг ярим ҳимоячиси Дилявер Абибуллаев мезбонлар дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Шундан ке­йин биринчи бўлимда мухлислар бошқа гол кўришмади. 
Учрашувнинг иккинчи бў­ли­ми 18-да­қиқасига келиб, “Қизилқум”нинг ярим ҳи­мо­ячиси Элдорбек Бойматов ҳи­собни тенглаштирди. Аммо мухлислар­нинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан 5 дақиқача вақт ўтганда “Ол­малиқ” ҳу­жум­чиси Зафар Полвонов меҳ­мон­ларни яна олдинга олиб чиқди. 
Мағлубиятдан қутилиб қолиш мақсади­да навоийликлар бош мураббийи таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Жамшид Шоҳназаров ва Алишер Азизовнинг майдонга тушиши учрашувда мезбонларнинг ус­тун­лигини таъминлади. Натижада 88-дақиқада ҳимоячиси Георгий Квесиешвили меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт давомида яна унинг ўзи “Олмалиқ” дарвозабонини ожиз қолдирди. Шундай қилиб, навоийликлар ўз очколари сонини 23 тага етказиб, турнир жадвалида 9-ўриндан 6-ўринга кўтарилди.
Навбатдаги тур учрашувида ҳамша­ҳарларимиз меҳмонда 20 сентябрь куни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қар­ши майдонга тушишади.
ҲИМОЯЧИ – ЎЙИН ҚАҲРАМОНИ 
Абдували БЎРИЕВ, ўз мухбиримиз.
Кўрилганлар сони: 6457