Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий органларининг жорий йил дастлабки чорагидаги фаолиятига бағишланган йиғилишда қимматли қоғозлар бозорини ва корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Мамлакатимиздаги акциядорлик жа­­миятлари томонидан ҳисобот даврида 1,4 триллион сўмлик ак­ция­лар ва бошқа қимматли қоғозлар чи­қарилди ҳамда уларнинг айланмаси 1,1 триллион сўм­ни ташкил этди. Бо­зор мутахассис­лари­дан 21 нафари ат­тестациядан ўт­ка­зилди ва малака гу­воҳномасига эга бўлди. Профес­сио­нал фаолият юри­тиш­га доир лицен­зиялар 128 тани таш­кил этмоқда.

Чорак давомида марказ ва унинг ҳу­ду­дий органларига қарийб 280 та му­рожаат келиб тушди. Йиғилишда улар­нинг бир қисми бўйича 150 миллион сўмлик дивидендлар тўлаб берилгани қайд этилди ва қонунбу­зилиш­лари­нинг олдини олиш, камчиликларни бар­та­раф этишга оид ишлар самара­дор­­ли­гини оширишга қаратилган чоралар, Ягона дастурий-техник маж­муанинг иш­га туширилиши ҳамда Фонд бозори­нинг ахборот-ресурс маркази ДУК фао­лия­ти­нинг ўрни ва аҳамияти хусу­сида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, иш­ти­рок­чи­лар­нинг эъ­тибори кор­поратив ах­­борот ягона портали орқали ак­ция­дор­лик жамият­лари веб-сайт­ларининг қонунчилик та­лаб­ларига мувофиқлигини таъ­мин­лаш­га қаратилди.

Таъкидлаш лозимки, бош­қар­мамиз му­тахассислари Прези­дент фармон­лари, ҳукумат қа­рор­­лари ва қонунлар ол­димизга қўйган ва­зифа ҳамда талаб­ларни ба­жариш бўйича, қимматли қоғозлар бо­зори фао­лиятини ташкил этиш ва ри­вож­лантириш, корпоратив бош­­қарув тизимини такомиллаштириш мақ­са­ди­да қатор тадбирларни амалга оши­риш­моқда. Ак­ция­­лар чиқариш ва со­тиш, ёшлар, айниқса, олий ўқув муас­са­салари битирувчилари билан соҳага оид суҳбат ва се­минарлар, акциядорлик жа­мият­ларини рўй­хатдан ўтказиш, хо­рижий инвес­торларни жалб этиш, йўл қўйи­ла­­ётган камчи­лик­лар­ни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва бошқа­лар шу­лар жум­ла­сидандир.

Дастлабки уч ой давомида мах­сус ли­цензияга эга бўлган ин­вестиция во­ситачиси "Navoiy vaqt" МЧЖ томонидан иккиламчи бозорда еттита шартнома орқали 168 101 дона, 263 370,12 минг сўм миқдорида биржадан таш­қари ак­цияларнинг олди-сотди би­тимлари рўй­хатга олинди. 13 на­фар фуқаронинг муро­жаат­лари ижобий ҳал этилиб, улар­га тўланмаган 7,3 миллион сўмлик ди­­видендлар ундириб берилди.

Актам АМИНОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази вилоят бошқармаси мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6405