Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар бир соҳа замонга ҳамоҳанг тарзда ўзгариб, такомиллашиб боради. Буни, айниқса, тикувчилик касбида яққол кузатиш мумкин. Бир неча йиллар олдин Fарб мамлакатларидан кириб кела бошлаган турли дизайнларга мода сифатида қизиққан хотин-қизларимиз ҳозирда бундай кийим-кечаклар халқимизнинг менталитетига тўғри келмаслигини англай бошлашди. Шу боис бугун улар кўпроқ ўзимизнинг матолардан тикилган миллий дизайндаги кўйлагу енгчаларни, чопонларни танлашмоқда.
Тикувчилик касбини ўрган­га­нимдан буён шу ҳунар билан маш­ғулман. Ҳозирда "Ҳунар­манд" уюшмасига аъзо бўлиб, ўз ишимни кенгроқ кўламда олиб бораяпман. 2 нафар иш­чим бор. Асосан, аҳоли талаби асосида келинлар учун миллий либослар, туя жунидан чопон ва енгчалар, шунингдек, мил­лий­лик ва замонавийликни уйғун­лаш­тирган ҳолда янгича ди­зайн­­ларда кийим-кечаклар тикамиз.
Албатта, ҳар бир ишнинг ўз ма­шаққатлари бор. Бир дона келин чопонини тайёрлаш учун бир неча кунлаб вақтимиз сарф бўлади. Бироқ тайёрлаган маҳ­сулотимизни овулдошлари­миз­нинг устида кўрганимда ма­шақ­қатлар унутилади, ўз ҳунаримга бўлган меҳрим ошади.
Истиқлол йилларида мамла­ка­тимизда ҳунармандларга катта имтиёзлар берилди, ҳа­қиқий меҳнатнинг баҳоси қадр топди. Истаганлар банкдан кре­дит олиб, ишлаб чиқариш субъ­екти ташкил қилмоқда ва тай­ёрлаган маҳсулотларини бош­қа ҳудудлардаги бозорлар­да ҳам сотишмоқда. Биз ҳам кел­гусида фаолиятимизни яна­да кенгайтириб, овул қизла­ри­ни шу ернинг ўзида ҳунарга ўр­га­тиш ва иш билан таъминлаш­ни мақсад қилганмиз.


Рая ОСПАНОВА,
ҳунарманд.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6124