Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маҳаллий ҳунармандларимизнинг маҳорати ва қалб қўри билан яратилаётган каштачилик, ўймакорлик, заргарлик, зардўзлик, ҳайкалтарошлик ва бошқа миллий санъат намуналари дунёни ўзига ром этмоқда. Бугунги кунда соҳа вакилларига алоҳида эътибор кўрсатилаётгани тараққиётга муносиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­тининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунарманд­чи­лик­ни янада ривожлантириш ва ҳунармандлар­ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тад­бирлари тўғрисида"ги фармонининг қабул қи­линиши халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, улар­­ни кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъати фаолияти би­лан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди. Маз­кур фармонда айниқса, янгидан иш бош­лаган ҳунармандларга имтиёзли кредитлар бе­риш, "Уста-шогирд" мактаблари фаолиятини та­­­комиллаштириш, шу асосда янги иш ўрин­лари ташкил этиш бўйича самарали чора-тад­бирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ша­ҳар ва туманларда ҳунармандчиликни ривож­лантириш марказлари ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулот­­ларининг ноёб тур­ларини қайта тиклаш, экспорт қилинишини рағ­батлантириш, хорижий мамлакатларда ўтка­зи­ла­диган кўргазма ҳамда яр­мар­каларда тақ­ди­мо­тини ўтказишга кўмаклашиш ҳам белгилаб берилгани эътиборга моликдир, албатта.

Бундан ташқари, ҳунармандларимизга бир қа­тор имтиёзлар ва ваколатлар берилган. Жум­ладан, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб "Ҳу­­нар­­манд" уюшмасининг аъзолари маҳ­су­лот­­лари (товар, иш, хизматлар) ишлаб чи­қа­риш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан ва суғурта бадали тўловидан озод этилади. Қиш­лоқ жой­­ларда рўйхатдан ўтган ҳунарманд­лар даст­лабки икки йил мобайнида Ўзбекис­тон Рес­пуб­ликаси Молия вазирлиги ҳузурида­ги бюджет­дан ташқари Пенсия жамғарма­си­га белгиланган суғурта бадалининг 50 фои­зи­ни тўлаши кўрса­тиб ўтилгани уларнинг тад­бир­корлик фаолият­лари­­ни янада ривожлан­ти­­ришга асос бўлади.

Бундай имконият ва имтиёзлар вилоятимизда ҳам ҳунармандлар сони ортишига ҳисса қўшади. Хусусан, 2018-2019 йилларда ҳунармандчилик объ­ектларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, Нурота ту­манида ҳам мазкур соҳа вакилларига кўмак­ла­шиш марказининг ташкил этилиши фикримиз­ни тасдиқлайди. Унга кўра, марказ ҳудудида қа­ди­мий шарқ бозори услубида савдо расталари ва халқ ижоди (дорбоз, полвон, масхарабозлар ва бошқалар) кўргазмалари учун махсус жойлар аж­ратилади. Марказда қурилаётган би­но­лар­нинг биринчи қаватида устахона ва савдо ин­шоотлари, юқорисида ҳунармандлар учун ту­рар­жойлар ташкил этиш на­зарда тутилган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу­гун­ги кунда вилоятимизда 457 нафардан ортиқ ҳу­нармандчилик субъектлари фаолият юритиб ке­лаётгани, миллий ва маданий меросимизни улуғ­­лашга, ёшларимиз ўртасида бу касбга қизи­қиш­ни оширишга муносиб хизмат қилмоқда. Бир­гина шу йилнинг ўтган даврида маҳаллий ҳу­­нар­мандларимиз томонидан 89,5 миллион сўм­лик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва сотили­ши­­га эришилди.

Ҳозирда вилоятимизда ҳунармандчиликнинг 56 та йўналишида "Устоз-шогирд" мактаблари таш­кил этилиб, уларда 194 нафар ёшга ноёб касб­­нинг сирлари пухта ўргатилмоқда. Бу эса со­ҳанинг янада тараққий этиб, юксак санъат на­му­налари яратилишига мустаҳкам замин бўлади.

Кўрилганлар сони: 5654