Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳридаги "Евроноти" хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган 14 турдаги макарон маҳсулотлари аҳолига манзур бўлмоқда.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлан­тиришга қаратилаётган алоҳида эъти­бор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш­да муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган  йилнинг 5 октябридаги Ўзбе­кис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Тадбиркор­лик фаолиятининг жадал ривожла­нишини таъминлашга, хусусий мулк­ни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фар­мо­ни бу борадаги ишлар самара­дор­лигини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга.

— Дастлаб 2013 йилда тижорат банкидан олинган 50 минг АҚШ дол­лар маблағ билан фаолият бошлаган эдик, — дейди корхона раҳбари Улуғ­мурод Шарипов. — Банкдан олинган кредит эвазига макарон иш­лаб чиқаришга мўлжалланган замонавий хориж ускунаси харид қилдик. Ишни замонавий техноло­гия­лар асосида ташкил этишнинг ўзи фаолиятни ривожлантириш учун кифоя қилмайди, албатта. Бунинг учун, аввало, бозор талабини мун­тазам ўрганиб, маҳсулот сифатини назорат қилиб бориш, доимий изла­ниш талаб этилади. Аста-секинлик билан маҳсулотимиз ўз харидорла­рини топа олишга эришди.

4 нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонада маҳсулотлар савдо нуқта­ла­ри орқали ҳамда буюртмалар асосида Зарафшон шаҳри ҳамда Томди ва Учқудуқ туманларига етка­зиб берилаётир. Маҳсулот цехнинг ўзида махсус ускуналар ёрдамида қадоқланмоқда.

Соатига 120 килограмм макарон маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга корхо­нада янги-янги лойиҳалар амалга оши­рилмоқда. Жорий йилда банк­нинг туман филиалидан олинган 80 миллион сўмлик кредит эвазига нон ва нон маҳсулотлари цехи ишга ту­ширилиши режалаштирилган. Бу иш ҳажми ва даромадни ошириш баробарида 8 та янги иш ўрни яра­тиш имконини беради.

Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6293