Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида Навоийда VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада саноат, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, информацион технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва илм-фан соҳасидаги 200 дан ортиқ инновацион технология, лойиҳалар намойиш этилиб, унда вилоятлар, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари, қатор ишлаб чиқариш корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий тадқиқот институтлари янги ишланмалар билан иштирок этди.
– Мазкур кўргазмада ўзига хос янгича маҳсулот турини ишлаб чиқарувчиларга таклиф этмоқдамиз, – дейди Кармана туманидаги “Bentonite” масъулияти чекланган жамияти лаборатория бўлими бошлиғи Таймас Мадатов. – Металл қуймакорлиги учун қолип олишда ишлатиладиган махсус бентонит кукуни хориждан харид қилинади. Маҳаллий мутахассислар томонидан арзон нархда тайёрланаётган бу маҳсулот импорт ўрнини бемалол боса олиши билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Кўргазма якунида ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартномалар имзоланиб, янги техника ва технологиялар, илмий ишланма ва ғояларни амалиётга жорий этиш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.

Заркумуш АБДУРАУПОВА.

Кўрилганлар сони: 7705