Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

6-7 апрель кунлари Навоий давлат кончилик институтида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими ҳузуридаги идоралараро илмий-техник кенгашнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

  Унда юртимизнинг бир гуруҳ олим­лари, қатор олий ўқув юртлари ва­кил­лари иштирок этди. Кенгаш раи­си ўринбосари — "Навоий кон-металлургия комби­на­ти" давлат кор­хонаси бош директори Қ. Санақулов бўлим жамоаси олдида тур­ган дол­зарб вазифа­ларга тўхталар экан, унинг фаолиятини янада фаол­лаш­­тириш лозимлигини қайд этди. Хусусан, айни кунларда комбинатда қиймати 3 миллиард АҚШ доллари­дан иборат 27 та, "Navoiyazot" акция­дорлик жамиятида қарийб 2 мил­лиард доллардан иборат 3 та йирик лойиҳа устида иш олиб борилаёт­гани, улар ишга тушгач, малакали кадр­ларга эҳтиёж янада ортиши таъ­кидланди. Шу туфайли бу маса­ла­га жиддий эътибор қаратиш ҳамда барча йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги айтилди.

  Йиғилиш давомида қиш­лоқ хўжалиги маҳсу­лотлари ҳо­сил­дорли­гини оши­риш, қоракўл те­ри­­ларининг олий навлари­ни тайёрлаш бўйича иш олиб борадиган "Қизил­қум" илмий-текшириш стан­ция­­сини, "Фермерлар ва олим­лар" клубини ташкил этиш масалалари, шунинг­дек, Фанлар Академияси инсти­тутлари, олий ўқув му­ас­саса­лари ва илмий марказлар етакчи олимлари­нинг таклифлари муҳокама қилинди.

 

Кўрилганлар сони: 5212