Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Илмга бахшида умр

28.02.2017 15:14:53


Инсон ҳаётининг илму фанга бахшида бўлганидан мазмунлироқ умр бўлмаса керак. Чунки минглаб юракларга зиё улашиб, элу юртга наф келтиришнинг ўзи бахт. Юнус ака бугун ана шундай некбинликка эришган, юзлаб шогирдлари даврасида меҳнати мевасидан завқланади. Чунки умрнинг ҳар бир кунидан, дақиқасидан самарали фойдаланиб, муайян натижаларни қўлга кирита олди.

Юнус Норов 1957 йил 27 фев­раль куни Бухоро вилояти, Жон­дор тумани, Оғар қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни би­тириб, Абу Райҳон Беруний номидаги Тош­кент по­литехника инсти­ту­тининг (ТошПИ) "Фой­­дали қа­зилма конларини ер ости усу­ли­да қазиб олиш технологияси ва комплекс ме­хани­за­ция­си" мутахассислигини муваф­фа­­қиятли ту­гат­ди.

1983-1986 йилларда Мос­ква­даги А.А.Ско­чинс­кий номидаги кончилик илмий-тадқиқот инс­титути аспирантурасида ўқиб, "Кончи­лик­нинг физик жараён­лари" ихтисослиги бўйича ном­зод­лик диссертациясини ҳимоя қилди.

1986-1992 йилларда "Ўрта Осиё махсус қу­рилиш" трестига қарашли 5-Бухоро бошқар­ма бош муҳандиси кейин эса "Сифат" илмий иш­­лаб чиқариш корхонасининг директори ва­зифаларида ишлади. Етук олим иш билан чек­ланиб қолмади. Чунки олган билим ва кў­ник­малари уни илмий изланишлар олиб бо­риш­га ундар, маҳоратини фанга бахшида этиш­ни истарди. 1995 йил Ўзбекистон Рес­публикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва­зир­лигининг йўл­ланмасига асосан янги таш­кил этилган На­воий давлат кончилик инс­титутининг "Кончилик ишлари" кафедрасида доцент лавозимига та­йин­лангани айни муд­дао бўлди. Талабаларга ўзи эгаллаган би­лим­­ларни ўргатди, кўплаб шо­­гирд­ларга зиё нурини улашди. Бошқарув­чи­лик қобилияти, ғай­рат ва шижоати сабабли, Навоий давлат кончилик институти кончилик факультети де­кани, кейинчалик илмий ишлар бўйича про­рек­тори вазифаларида меҳнат қилди, юзлаб шогирдлар етиш­тирди, умрини ишга, илму фан­га, талабаларга бахшида этиб келди.

Астойдил қилинган меҳнат ўз самарасини бермай қўймайди. Доимий изланишда бўлган Юнус Норовнинг ҳаётидаги уну­тилмас во­қеа­­лардан бири, док­торлик диссертациясини ҳи­моя қилганидир. Унга 2007 йилнинг 29 ноя­брида Ўзбекистон Рес­публикаси Вазир­лар Маҳка­ма­си ҳузуридаги Олий аттестация ко­мис­­сияси томонидан про­фес­сорлик ун­вони берилди.

Ю. Норов 2008-2012 йилларда Навоий кон-металлургия ком­би­нати давлат корхонаси ил­мий-тад­қиқот лабо­ра­торияси кон­чи­лик иш­лари бўйича бошлиқ муовини, 2012 йил­дан ҳозиргача мазкур давлат корхонасининг ил­мий-тадқиқот лабораторияси кончилик бю­роси бош­лиғи лавозимида ишлаб кел­моқда.

Устознинг илмий-тад­қиқот ишларининг асо­сий натижалари На­воий кон-металлургия ком­бинати Жерой-Сар­дара фос­форит кони "Таш­кўра" карье­рига, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК Зиё­­дин кони "Гранит ва известняк" карьер­­лари, Орол денгизи Акваториясидаги "Пред­восточная чинка" кол­лек­тори қурилиш объ­ект­лари, Қорақалпо­ғис­тон Республикаси­нинг Қўнғирот туманидаги "Машанкўл-Судо­ре­чье" коллектори қурилиш объектлари, "Са­ноат­­­контехназорат" давлат инспекцияси, На­воий кон-металлургия комбинати "Средазс­пецс­трой", "Ўзавтойўл" давлат концерни бур­­­­ғилаш-портлатиш ишларига ихтисослаш­ти­рилган бошқармалари фаолият­ларига жорий этилган бўлиб, мазкур соҳаларга катта миқ­дор­да иқтисодий самарадорлик кел­тирган.

Жонкуяр олимнинг илмий-тадқиқот соҳа­лари­даги техник ечимлари, ихтиро ва па­тент­лари 18 та муаллифлик гувоҳномалари би­лан ҳи­моя­ланган.

Юнус Норовнинг илмий-тад­қиқот ишлари­нинг натижалари ўқув жара­ё­ни­да "Кончилик иши", "Кончилик элек­тро­меха­ни­каси", бака­лав­риат таълим йўна­лиш­лари учун "Порт­ла­тиш-бурғилаш" ва "Порт­латиш ва бурғилаш иш­ларида амалий ва лаборатория иш­лари" номли ўқув қўлланма­лари ҳамда "Фой­дали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш" ва "Фойдали қа­зил­ма конларини ер ости усу­лида қазиб олиш", магистратура мута­хас­сис­ликлари бў­йича "Портлатиш ишларини олиб бориш хавф­сизлигининг янги техноло­гиялари" кур­си бўйича ўқув дарсликлари чоп этилган бў­либ, бугунги кунда республика олий ўқув юрт­­ларида  ўқув жараёнида кенг фойда­ла­нил­моқда.

Профессор Юнус Норов 24 та мо­нография, дарслик ва ўқув қўлланмалари, хориж ва рес­публика илмий нашрларида 170 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 100 га яқин илмий ва ўқув методик ишланмалар, 61 та муал­лиф­лик гувоҳнома ва патентлар муал­ли­фидир.

Моҳир педагог олим сифатида респуб­ли­камиз илм-фанига малакали илмий кадрлар тайёрлашда ҳам фаол иштирок этиб келмоқ­да. Бевосита унинг раҳбарлигида 2 та фан док­тори, 10 дан ортиқ фан номзодлари тай­ёр­ланди. Бугунги кунда Юнус Джумаевич раҳ­барлиги остида 4 нафар илмий ходим док­тор­лик диссертацияси устида илмий-тад­қиқот олиб бормоқда.

Ҳозирги пайтда домла фан доктори илмий да­­ражасини берувчи Ихтисослашган Кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, "Ўзбекис­тон кон­чилик хабарномаси" республика ил­мий-тех­ник ва ишлаб чиқариш журнали бош муҳар­рири ҳисобланади.

Фидойи олим кончилик соҳасидаги илғор тех­­нологиялар, янгиликлар ва фан ютуқ­лари­ни ёш авлодга ўргатиш мақсадида Навоий дав­лат кончилик институтида магистратура тала­ба­ларига илм сирларидан сабоқ бериб кел­­моқда.

Рустам ҚАРШИЕВ,

НДПИ кафедра мудири.

Кўрилганлар сони: 6733