Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистонда қуёш электростанциясини илк маротаба давлат-хусусий шериклиги асосида қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Навоий вилояти танланган бўлиб, 100 мегаватт қувватга эга бўлган қуёш электростанциясини қуриш ва ишлатиш учун инвесторларни жалб қилиш мақсадида Халқаро молия корпорацияси (IFC)жалб этилган.

Жорий йилнинг 24 июль куни Халқаро молия корпорацияси вакиллари геолог Хосе Игнасио Галлего ҳамда консультантлар Рустам Шамуродов ва Адил Буталиблар бошчилигида жаҳоннинг олтита давлатидан 7 та компания вакиллари Навоий вилоятига ташриф буюришди.

Хусусан, Франциянинг Total Eren, Япониянинг Mitsui, Жанубий Кореянинг KEPCO, Ҳиндистоннинг Renew Power, Бирлашган Араб Амирликларининг ACWA ҳамда ХХРнинг Jеnco ва TBEA компаниялари вакиллари томонидан объект қурилиши кўзда тутилган майдон жойида бориб ўрганилди.

Сармоядорлар очиқ ва рақобатбардош савдолар орқали танланади, улар ерни ижарага олиш, концессия шартномасини тузиш ва электростанциянинг асосий активларини эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш шартномасини тузиш имконига эга бўладилар.

Ташкил этилган тадбирлар ҳамда олиб борилган музокаралар якунида инвесторларни қизиқтирган масалалар бўйича конференция ҳам ўтказилди.

Кўрилганлар сони: 89