Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийда “Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзуидаги II Халқаро илмий-техник конференция ўз ишини бошлади.
Мазкур анжуманга мамлакатимиз Президенти томонидан асос солиниб, у анъанавийлик касб этмоқда.
Конференциянинг жорий йилгисида Германия, Буюк Британия, Россия, Корея Республикаси, Беларусь, Қозоғистон каби ўндан ортиқ мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, ОТМларининг таниқли олимлари ҳамда хорижий компанияларнинг вакиллари иштирок этишмоқда.
Анжуман доирасида геология, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, кимёвий технологиялар, машинасозлик, энергетика, муқобил энергия манбалари ва истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, экология каби тармоқ ва соҳалар фаолиятига бағишланган 200дан ортиқ илмий маърузалар тингланиб, муҳокама этилади.
Конференциянинг очилиш маросими ва дастлабки ялпи йиғилишида иштирокчиларни вилоят ҳокими К. Турсунов табриқлаб, анжуман ишига муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг НКМК Бош директори, НДКИ ректори Қ. Санақуловнинг “Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзуидаги маърузаси тингланди.
Конференция 29 ноябрь куни ўз ишини якунлайди.
Темур ЭШБОЕВ,
Кўрилганлар сони: 3720