Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да маҳалламиз ҳудудида ҳам Давлат дастури ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда маҳалла ҳудудида яшов­чи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 53 нафар фуқаронинг Самарқанд шаҳрига зиёрати уюштирилди. 

Имом ал-Бухорий қадамжоси, Регистон  маж­муаси ва раҳматли Биринчи Президен­ти­миз Ислом Каримов ётган қабрни зиёрат қилиб қайтган фуқароларга маҳалла оқсоқо­ли Раҳим Жумаев ҳамда диний ва ахлоқий маса­лалар бўйича маслаҳатчи Фароғат Бозоро­валар раҳбарлик қилишди.

Фуқаролар зиёратдан бой таассуротлар билан қайтарканлар, етмиш олти ёшли Бибиш биби Барноева кўпнинг дилидаги­ларни шундай изҳор қилди:

— Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ташаккур, Биринчи Президентимиз Ислом бобо Каримов ётган гўшани жуда обод қи­лишаётган экан. Биз аҳли улусга ҳам шунча меҳрибончиликлар қилаяптилар бугун...

Хуллас, бу улуғ шаҳарга қилинган саёҳат-зиёрат барча қатнашчиларга қувонч ва  ифтихор бағишлади.

Саҳатой  НОСИРОВА,

Кармана туманидаги "Хўжа Хисрав" МФЙ фаоли.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6093