Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур кўрик-танлов оила институтини мустаҳкамлаш, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб боришдан иборатдир.
Туман ва шаҳарлардан 10 та намунали оилалар иштирок этиб, Низомда кўрсатилган 4 та шарт бўйича беллашдилар.
Тадбир вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Маҳаллалар кенгаши, вилоят “Нуроний” жамғармаси, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Касаба уюшмаси ташкилотлар бирлашмаси, Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят кенгаши, Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбир натижасига кўра, 1-ўринни Қизилтепа туманидан Хожиевлар оиласи, 2-ўринни Нурота туманидан Алимовлар оиласи, 3-ўринни эса Кармана туманидан Кенжаевлар оиласи қўлга киритиб, тадбир сўнгида ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Кўрилганлар сони: 3384