Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун бир гуруҳ навоийлик ўқувчилар AIMO Осиё халқаро математика олимпиадасига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди. Улар орасида Навоий шаҳридаги 16 таълим масканининг 7 нафар иқтидорли ўқувчилари ҳам бор.

Шодиев Дилнурбек, Қодиров Ботирбек, Исроилов Сухробжон, Муфтиллаева Нурафшона, Зокиров Акбаржон, Муфтиллаев Амиршоҳ, Асқатов Сардорбеклар олтин, кумуш ҳамда бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Ўқувчиларнинг ютуқларга эришишида Дилноза Ёдгорова, Дилдора Норова, Муаттар Халилова, Заҳира Исаева каби тажрибали педагогларнинг меҳнатини эътироф этиш жоиз.

Маълумот ўрнида, Осиё халқаро математика олимпиадаси 2012-йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Олимпиадада 18 та давлатнинг 2-11-синф ўқувчилари иштирок этишади. Ҳозирда Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Гонг-Конг, Тайван, Макао, Жанубий Корея, Болгария, Бразилия, Мянмар, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлар иштирок этиб келишмоқда.

Август ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтиши хабар қилинган олимпиадада вилоятимиз ёшларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Билим чўққиларини забт этинг!


Кўрилганлар сони: 3020