Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Таълим тизими ривожининг кейинги даврларида инглиз тилини ўқитишнинг турли хил янгича усуллари кенг кўламда қўлланилмоқда. Бугунги кунга келиб таълим тизимида, хусусан, хорижий тилларни ўқитишда марказий ўринни ўқувчи эгаллаётгани намоён бўлмоқда.

Бундай вазиятда иштирокчи­лар­нинг максимал тарзда ўза­ро мулоқотга киришуви таъ­минланади ва машғулотлар­нинг қизиқарли, самарадор бў­лишига эришилади. Агар тил ижтимоий муҳитнинг аж­ралмас маданий омили сифатида на­зар­да тутилса, ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори бўлиши, самарали натижаларга эри­шиш мумкин. Сўнгги пайтлар­да тил ўқитишнинг интенсив усули нисбатан кенг тарқал­моқда. Бунда бевосита тил ўрганиш жараёнида вақтдан ютиш асосий ўринга қўйилади. Инглиз тили ўқитиш жараёни­да ноанъанавий дарслар анъ­анавий усуллардан фундамен­тал усул, яъни она тилига нис­батан ўзлаштириш билан бир­галикда олиб борилса, мақ­сад­га мувофиқ бўларди. Чунки бу каби усуллар ўқувчи нутқи­нинг равон ва аниқ бўлишига хиз­мат қилади. Коммуникатив ён­дашувда асосий эътибор сўз­лашувни тез ўзлаштириш­га қа­ратилади. Бу усул асоси­да тилни ўзлаштирган киши­лар мулоқотга тез ва эркин кири­шиш имконига қисқа муддат ичида эга бўладилар. Аммо улар хориж нашрларини, ба­диий асарларни ҳамда рас­мий ҳужжатларни тўғридан-тўғри тушуниш масаласида қийналишлари мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш лозим­ки, тил ўқитиш усулларининг кў­пайи­ши жамиятда тил ўрга­нишга бўлган эҳтиёжнинг юқо­ри экан­лигидан далолат бера­ди. Бу эса биз чет тили ўқитув­чилари зиммасига янада улкан масъулиятни юклайди.

Гулбаҳор  РАҲИМОВА,

НДПИ ҳузуридаги академик лицей ўқитувчиси.

Кўрилганлар сони: 6851