Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

У оддий оилада туғилиб, вояга етди. Кармана туманидаги "Хончорбоғ" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Наврўз ва Сано­бар Ибрагимовлар хонадонида тўнғич фарзанд эди. Болалик­нинг бир олам орзу-ҳаваслари қуршовида тенгдошлари қатори маҳалланинг тупроқ кўчаларини чангитиб ақлини таниди. Шу ёшида давраларда бел олишиб, курашга бўлган қизиқиши кучайиб борди.

2004 йил тумандаги 18-уму­мий таълим мактабининг 1-син­фига ўқишга борганда, спорт­нинг бу турига бўлган иштиёқ­нинг янги қирралари очила борди. Дарсдан бўш пайтлари 6-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли кураш тўгарагига аъзо бўлди. Бу ерда мураббийи Равшан Муллаев ундаги иқтидорни билиб, шу­ғул­ланиш учун кўпроқ вақт ажра­тади. Дастлаб маҳалла, туман, кейинчалик вилоят миқёсидаги мусобақаларда бел олишиб, кураш сирларини янада пухта эгаллаб борди.

Аста-секинлик билан шоҳсу­панинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллайдиган бўлди.Хул­лас, ўрта мактабда ўқиб, кураш тўгарагининг фаол аъзосига айлангач, Рўзимурод полвон бўлиб танилди. Энди у нуфузли мусобақаларда нафа­қат туман балки вилоят шара­фини ҳам муносиб ҳимоя қила бошлайди. Республика бирин­чи­ликла­рида ҳам совринли ўринларни қўлга киритади.

— Рўзимурод тиришқоқ, инти­лув­чан шогирдларимдан эди. Мактабнинг 9-синфини тугатиб, республика Олимпия захирала­ри коллежида таҳсил олмоқда. Келгусида ҳаётини спорт билан боғлаш ниятида Ўзбекистон дав­лат жисмоний тар­бия институ­ти­га ўқишга тайёр­гар­лик кўр­моқ­да. Шу кунгача кўп­лаб халқа­ро мусобақаларда мам­ла­кати­миз шарафини ҳимоя қилиб кел­ди. 2012 йил ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чем­пионатда фахрли ик­кинчи ўрин­ни эгаллади. 2015 йил ёшлар ва ўсмирлар ўрта­сида ўтказил­ган Осиё биринчи­лигида ҳам сов­рин­ли ўринни қўлга кирит­ди. Шу йилиҚозоғистонда Қапал Батир хотираси­га бағиш­лаб 1998-1999 йиллар­да туғил­ган ўсмирлар ўртаси­да ўтка­зилган халқаро турнирда ҳам шогирдим рақибларини доғда қолдирган, — дейди усто­зи Равшан Муллаев.

Дарвоқе, Р. Муллаевнинг юр­ти­миз байроғини баланд кўта­риб, давра­ларда ён бермай кела­ётган Р. Муқимов­га ўхшаган шогирд­ла­ри ҳамон гиламларда куч сина­шиб юри­шибди. Бугун коллежни битириш арафасида турган Аббос Суюнов, Ферўз Исматул­лаев, Аслиддин Болтаев синга­ри шогирдлари ҳам рес­пуб­лика миқ­ёсидаги мусобақа­лар­­да муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.

Айтганча, тенгсиз курашларда ён бермаган Р. Муқимовга Хал­қаро Олимпия қўмитасининг мах­сус сертификати ҳам берил­ган. Бу ҳам "Хончорбоғ" полво­нининг истъедодига берилган юқори баҳо.

Ўткир АХТАМОВ,

маҳалла фаоли.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6077