Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Муродилла Холиқов тад­бир­корлик фао­лия­тини Учқудуқ шаҳ­рида давом эттиришга қа­рор қилганида адашма­ган­ди. Бу соҳада анча таж­риба тўп­ла­ган тадбир­кор истеъмол бозо­рини яхши таҳлил қилиш би­лан бирга, замон билан ҳам­на­фас яшаш муваф­фақият кел­ти­ришини ҳам яхши биларди.

Ўзи ҳам дилкаш, суҳ­бат­до­ши­нинг қал­бига йўл топа ола­диган қувноқ йи­гит. Лекин гап тўғри кел­са, ота­сини ҳам аямайди­ган­лардан. Ўтган йили Учқудуқ шаҳрида "Моника Муҳиддин голд" масъ­улияти чекланган жа­миятни ташкил қилди. Тар­ки­бида ме­бель ишлаб чиқара­ди­ган кор­хона ҳам очди. Хитой тех­но­логияси асосида ишлай­диган ускуналар кел­тирилди. Ҳам­ма­си ўз маблағ­лари ҳи­собидан амалга оши­рил­ди. Хомашё четдан келти­рил­са-да, хари­дор­ларнинг ди­дига мос, улар­нинг буюртма­ла­рига асо­сан за­монавий мебел­лар цехда тай­ёрланади. Маҳ­су­лотлар замо­на­вийлиги, бе­жирим ва кўр­кам­лиги билан ҳар қандай ха­ридорнинг эъ­ти­борини ўзига жалб қила олади. Шу боисдан мебеллар на­фақат Учқудуқ шаҳри, балки қўш­ни вилоят­ларда ҳам ўз ха­ридор­ларини топган. Ҳар бир уй жи­ҳозининг андозаси ин­тер­нетдан танлаб олинади ва шу асосда цех усталари томо­нидан сифатли, пишиқ ва пухта қилиб тай­ёрланади.

— Фақат мебель ишлаб чи­қа­риш билан чекланиб қолмоқчи эмас­миз. Яқин келажакда фао­лиятимиз турини кен­гай­тириш режаларимиз бор. Тўғ­ри, ҳозир ҳам 10 турдаги турли уй жи­ҳоз­­лари тайёрлаяпмиз, ле­кин бу кам. Биз ташқи бо­зор­­га ҳам чиқишни кўзлаб ту­рибмиз. Бу­нинг учун шароит­лар, имко­ният­лар етарли. Фа­қат кредит олишда бироз муам­­­моларга дуч келаётгани­мизни ҳисобга олмаганда, қол­ган ишларимиз олдинга сил­жи­моқда. Яқинда "Ўз­экс­помар­каз" кўргазмасида қатнашиб, Хи­­той, Россия ва бошқа дав­лат­лар билан 15 та ўзаро ман­фаатли шартнома им­золадик. Янги, замонавий технология­лар­ни олиб кела­миз. Бу билан нафақат ички бозорни тўлди­риш, балки таш­қи бозорга ҳам чиқиш им­кониятлари яратила­ди. Энг му­ҳими, маҳаллий аҳо­ли учун дои­мий иш ўринлари очи­лади, — дейди жамият раҳ­бари Му­родилла Холиқов.

Корхона жойлашган икки қа­ватли, замонавий услубда қу­рилган бино муҳташамлиги би­лан шаҳар марказига янада кўрк бағишлаб турибди. Бу ер­да тайёрланаётган уй жиҳоз­лари эса энг улуғ ва энг азиз бай­­ра­ми­миз шукуҳи билан бир­га хо­надонларга файз олиб кир­моқ­да.

И. БАҲРОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6301